Главная » 2015»Апрель»15 » Европа Чемпионлар лигаси. Бугун ПСЖ - «Барселона» ва «Порту» - «Бавария» ўйинлари бўлади
07:52
Европа Чемпионлар лигаси. Бугун ПСЖ - «Барселона» ва «Порту» - «Бавария» ўйинлари бўлади
Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг чорак финал ўйинлари бугун ҳам давом эттирилади. Париж ҳамда Лиссабон шаҳарлари бир-биридан қизиқарли бўлган ўйинларга мезбонлик қилишади.
Жумладан, Португалия пойтахтида маҳаллий "Порту" жамоаси Германиянинг "Бавария" клубини қабул қилади. Бир қарашдан немисларнинг имкониятлари кўпроқдек, аммо ЕЧЛнинг бу босқичида жамоалар ўртасида кескин фарқ бўлмайди. Шундай экан, бугун "Порту" бемалол рақибидан очко тортиб олиши мумкин.
Иккинчи ўйин Франция пойтахтида кечади. Унда ПСЖ жамоаси Каталониянинг "Барселона" клубини қабул қилади. Мана бу ўйин энди кўпчиликнинг диққат марзказида бўлади. Сабаби ҳаммага аён. Икки ҳужумкор ўйинни ёқтирадиган жамоалар ўзаро кураш олиб боришади.
Лоран Блан шогирдлари уч очкони олиш вазифасини олишган. Бу ҳақида матбуотда ўқияпмиз. Аммо, "Барса" бу шартга кўнадими? Саволларга бугун тунда жавоб оламиз.
Эслатиб ўтамиз, ўйинлар Тошкент вақти билан соат 23.45да бошланади.