Главная » 2015»Март»28 » Футбол бўйича Черногория терма жамоасига техник мағлубият ёзилиши мумкин
11:03
Футбол бўйича Черногория терма жамоасига техник мағлубият ёзилиши мумкин
УЕФА регламентига мувофиқ, футбол бўйича Черногория терма жамоасига Россияга қарши Евро-2016 саралаш учрашувида хавфсизликни таъминламагани сабаб техник мағлубият ёзилиши мумкин. Бу ҳақда “Газета.ru” хабар бермоқда.
Маълумот учун, Черногория ва Россия терма жамоалари ўртасидаги Евро-2016 саралаш ўйинининг 1-дақиқасидаёқ ўйин тўхтаб қолганди. Россия терма жамоаси дарвозабони Игорь Акинфеевга файер улоқтирилиши натижасида, унда мия чайқалиши юз берган ва елкаси куйган, натижада уни майдондан замбилда олиб чиқиб кетишди.
Иккинчи таймда, Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Роман Широков пенальтидан гол ура олмаганидан сўнг, икки жамоа футболчилари ўртасида баҳс келиб чиқди, охир-оқибат ҳакамлар футболчиларни майдондан олиб чиқиб кетишди.
Кейинроқ учрашувни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинди. УЕФА ушбу ҳолат юзасидан интизомий текширув ўтказмоқда.