Главная » 2015»Март»28 » Илҳом Суюнов “Локомотив-БФК” машғулотларида иштирок этмоқда
10:27
Илҳом Суюнов “Локомотив-БФК” машғулотларида иштирок этмоқда
Ўзбекистонлик тажрибали ҳимоячиларидан бўлган Илҳом Суюнов жорий мавсумда олий лиганинг бирорта жамоасида кўриниш бермади.
“Локомотив”дан кетганидан сўнг Суюновни ҳеч бир жамоа кўригида бўлмаган.
Баъзи хабарларга кўра, ҳимоячи “Қўқон-1912” жамоаси машғулотларида бир муддат бўлган. Кейинчалик у ердан кетганидан бери Суюновни нима билан машғул бўлаётгани мавҳум қолган.
Энди маълум бўлишича, футболчи биринчи лигада тўп суриш арафасида турибди. Катта тажрибага эга бўлган ҳимоячи “Локомотив-БФК” машғулотларида иштирок этмоқда. Катта эҳтимол билан у мазкур жамоада қолади.