"Бавария" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола келаси йили эгаллаб турган лавозимини тарк этадиган бўлди.
BeIN SPORTS нашрининг хабарига кўра, у 2016 йилда "Манчестер Сити"ни қабул қилиб олади.
44 ёшли мутахассиснинг амалдаги шартномаси яна бир йил давом этади. Шундан сўнг, Пеп Англияда иш бошлайди.