Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Статистика
Онлайн всего: 9 Гостей: 9 Пользователей: 0
|
 |
|
 | |  |
| Главная » 2015 » Июль » 15
УЕФА ташкилоти ўтиб бораётган мавсумнинг энг яхши футболчиси номини аниқлаш борасидаги ўн нафар номзод футболчиларнинг номини эълон қилди.
Ушбу номзодларни УЕФА ташкилотига қарашли бўлган 54та федерациянинг журналистларидан иборат ҳакамлар ҳайъати танлаб олган.
Улар қуйидагилар:
Эден Азар ("Челси"), Жанлуиджи Буффон ("Ювентус"), Артуро Видаль ("Ювентус"), Лионель Месси ("Барселона"), Неймар ("Барселона"), Андреа Пирло ("Ювентус"), Поль Погба ("Ювентус"), Криштиану Роналду ("Реал"), Луис Суарес ("Барселона"), Карлос Тевес ("Ювентус").
Сўнгги уч нафар номзод 12 август куни эълон қилинади. Якуний ғолиб номи 28 август санасида маълум бўлади.
|
Бугун германиялик ярим ҳимоячи Сами Хедира "Ювентус" клуби футболчиси сифатида таништирилди. Бу ҳақида клуб расмий сайти хабар тарқатди.
У туринликлар сафида 28-рақам остида тўп суради.
Хедира билан шартнома 2019 йилнинг 30 июнига қадар тузилди. Ўтган мавсумда Хедира жароҳати туфайли кўп ўйинларда иштирок эта олмаганди.
У "Реал" таркибида 17та ўйинда майдонга тушган.
|
Мадриднинг «Реал» клуби мураббийлар штаби Аргентина терма жамоаси дарвозабони Серхио Ромерога қизиқиш билдирмоқда.
Marca нашри тарқатган маълумотларга кўра, мадридликлар Ромерони «Манчестер Юнайтед»дан сотиб олишини қийин кечаётган Давид де Хеага альтернатив вариант сифатида қарамоқда.
«Қаймоқранглилар» шунингдек, «Эспаньол» дарвозабони Кико Касильега ҳам қизиқиш билдирган, бироқ томонлар футболчининг нархи борасида келишувга эриша олмаган эди.
Ромеро билан «Рома» ҳам қизиққан, бироқ дарвозабон «Реал»дан бўлган қўнғироқдан сўнг музокараларни тўхтатиб туришга қарор қилган.
|
Римнинг «Рома» клуби «Барселона» ҳимоячиси Хавьер Маскерано билан қизиқмоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатган.
Итальян клуби аргентиналик футболчининг етакчига айланиши ва жамоани ўз ортидан эргаштиришига умид қилмоқда.
Айтиш жоизки, Маскерано Луис Энрикенинг энг муҳим футболчиларидан бири ҳисобланади. 31 ёшли футболчи билан каталонияликларнинг амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар давом этади.
|
"Реал" клуби ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл Австралиядаги йиғин вақтида ўзини бошқа позицияда синаб кўрмоқда.
Гап шундаки, жамоа бош мураббийи Рафаэль Бенитес футболчидан марказий ҳужумчи сифатида фойдаланмоқчи. Марказий ҳужумчи Карим Бензема эса қанотда ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Уэльс терма жамоаси аъзоси "Реал"га "Тоттенхэм"дан 2013 йилда 100 миллион евро эвазига келган эди. Яқинда Мадрид клуби уни "Манчестер Юнайтед"га 140 миллионга сотмади.
| |
| |
 | |  |
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|