Главная » 2015»Июль»15 » «Реал» Аргентина терма жамоаси дарвозабони Ромеро билан қизиқмоқда
22:27
«Реал» Аргентина терма жамоаси дарвозабони Ромеро билан қизиқмоқда
Мадриднинг «Реал» клуби мураббийлар штаби Аргентина терма жамоаси дарвозабони Серхио Ромерога қизиқиш билдирмоқда.
Marca нашри тарқатган маълумотларга кўра, мадридликлар Ромерони «Манчестер Юнайтед»дан сотиб олишини қийин кечаётган Давид де Хеага альтернатив вариант сифатида қарамоқда.
«Қаймоқранглилар» шунингдек, «Эспаньол» дарвозабони Кико Касильега ҳам қизиқиш билдирган, бироқ томонлар футболчининг нархи борасида келишувга эриша олмаган эди.
Ромеро билан «Рома» ҳам қизиққан, бироқ дарвозабон «Реал»дан бўлган қўнғироқдан сўнг музокараларни тўхтатиб туришга қарор қилган.