Главная » 2015»Июль»15 » Хедира «Ювентус» футболчиси сифатида таништирилди
22:28
Хедира «Ювентус» футболчиси сифатида таништирилди
Бугун германиялик ярим ҳимоячи Сами Хедира "Ювентус" клуби футболчиси сифатида таништирилди. Бу ҳақида клуб расмий сайти хабар тарқатди.
У туринликлар сафида 28-рақам остида тўп суради.
Хедира билан шартнома 2019 йилнинг 30 июнига қадар тузилди. Ўтган мавсумда Хедира жароҳати туфайли кўп ўйинларда иштирок эта олмаганди.
У "Реал" таркибида 17та ўйинда майдонга тушган.