Хонанда Наврўз Собиров 8 август куни Урганч шаҳридаги “Ёшлар кўли” маданият ва истироҳат боғида содир бўлган фожиа ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, ўша куни кўприкнинг қулаши оқибатида 10дан ортиқ одам ҳалок бўлган эди. Айни пайтда ҳукумат комиссияси воқеа сабабларини ўрганиб чиқмоқда.
“Одамларнинг айтишича, менинг айбим йўқ, – деди хонанда Shov-shuv.uz сайтига берган интервьюсида. – Текин концерт эди. Менга ҳокимият концерти дейишган. Апил-тапил кийиниб, 8-август куни “Ёшлар кўли”га бориб куйладим. Бошқа ҳеч нарсадан хабарим йўқ”.