Главная » 2015»Июнь»10 » АҚШ Ватиканни Россиядан эҳтиёт бўлишга чақирди
22:25
АҚШ Ватиканни Россиядан эҳтиёт бўлишга чақирди
АҚШ расмийлари Рим папаси Францискка Владимир Путин билан учрашув чоғида Россияни Украинадаги ихтилофда иштирок этгани учун қаттиқроқ танқид остига олиши заруратини эслатиб қўйди. Бу ҳақда Reuters агентлигининг ахборотидан маълум бўлди.“Бу учрашув Олий Ҳазратлари ўз хавотирларини шахсий суҳбат асносида билдириши учун яхши имкониятдир. Албатта, папа Франциск Украина шарқидаги вазиятдан бохабар”, – таъкидлади АҚШнинг Ватикандаги элчиси Кен Хаккет бўлиб ўтган брифинг чоғида.Эслатиб ўтамиз, Путин Италияга етиб келди ва мамлакат бош вазир Маттео Ренци билан учрашишга улгурди. Шунингдек, Сафар чоғида у EXPO-2015 кўргазмасида бўлади, Италия президенти Сержо Маттарелла билан учрашувлар ўтказади. Бундан ташқари, Рим папаси Франциск билан расмий учрашув белгиланган. Собиқ бош вазир Сильвио Берлускони билан эса шахсий учрашув ўтказилиши маълум қилинмоқда.