Главная » 2015»Июнь»13 » BlackBerry компанияси Android смартфон ишлаб чиқариши мумкин
12:10
BlackBerry компанияси Android смартфон ишлаб чиқариши мумкин
Канаданинг BlackBerry компанияси Android платформасида ишловчи смартфон яратишни режалаштирмоқда, деб хараб бермоқда Reuters.Компания шу вақтга қадар Android ва iOS’га рақобатчи сифатида ўзининг BlackBerry 10 платформасида ишлайдиган смартфонларини тақдим этаётган эди. Ҳозирда компания бутунлай Android платформасидаги смартфонлар эътиборини қаратиши ёки ўз операцион тизимидаги смартфонларини ишлаб чиқаришни ҳам давом эттириши ҳақида маълум қилинмаган.Маълумот учун, компаниянинг смартфонлар бозоридаги улуши 1 фоиздан камроқни ташкил этади.