2015 йилнинг 18-25 июнь кунлари халқаро Friedensdorf International ташкилоти делегацияси Ўзбекистонда бўлиб, улар тиббий ёрдамга муҳтож болаларни кўрикдан ўтказиши ва улардан бир қисмини даволаш учун Германияга олиб кетиши ҳақда хабар берилганди.Бундай кўриклар учун Ўзбекистон бўйлаб Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Қарши ва Бухоро шаҳарларида 5та ҳудудий бўлимлар ташкил қилинган. Тибий кўриклар ҳар куни соат 9:00 дан 17:00гача давом этади.Бугун, 19 июнь куни Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Шароф Рашидов кўчаси, 94а уйда тиббий кўрикдан ўтказиш бошланди. Бу ерда 19-20 июнь кунлари давомида Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ҳамда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидан келган болалар кўрикдан ўтади.21 июнь куни Бухоро шаҳридаги Абдухолиқ Ғиждувоний кўчасидаги 35-уйда Бухоро, Навоий, Хоразм ва Қорақалпоғистондан келган болалар қабул қилинади.
22 июнь куни Қарши шаҳридаги Олмазор маҳалласи, Ҳалқа кўчаси, 12-уйда ташкил этилган қабулда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятидан бўлган болалар тиббий кўрикдан ўтказилади.23 июнь куни Самарқанд шаҳри, Жамшид кўчаси, 21а уйда самарқандлик болалар текширувдан ўтади.Ниҳоят 24 июнь кунига Жиззах ва Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи болаларни текшириш белгиланган. Улар Жиззах шаҳри, Маданият маҳалласи, Иванова кўчасидаги 79-уйга боришлари керак бўлади.Маълумот учун, бу кўриклар давомида 3 нафар германиялик мутахассис 1 нафар маҳаллий шифокор ёрдамида болалардаги куйиш асоратлари, қўл ва оёқ хасталиклари, туғма ортопедик касалликлар, маймоқлик,юқори лаб ва танглайнинг туғма нуқсонлари, бўйин қийшайиши, пастки жағнинг қийшайиши каби ҳолатлар бўйича текширувлар олиб боришади.