Главная » 2015»Июнь»11 » Японияда “Юлдузлар жанги” фильмидаги роботга ўхшаш ўзи юрувчи музлатгич яратилди
21:24
Японияда “Юлдузлар жанги” фильмидаги роботга ўхшаш ўзи юрувчи музлатгич яратилди
Япониянинг маиший электроника ишлаб чиқарувчи Haier Asia компанияси “Юлдузлар жанги” фильмидаги R2-D2 роботи кўринишидаги ўззиюрар музлатгични намойиш қилди.
Музлатгич фильмдаги роботнинг аксига айнан ўхшаш бўлиб, роботга хос бўлган юриш, айланувчи “бош”, овозлар ва ёниб-ўчувчи лампочкаларни такрорлайди. Бироқ қурилма кинодаги роботдан фарқли равишда автоном ҳолда эмас, балки пульт ёрдамида бошқарилади. Haier Asia президенти Есиаки Ито ўзи юрувчи музлатгич нимага керак бўлишини қуйидагича тушунтириб берди: “Сиз ўзингизнинг севимли фильмингизни томоша қиляпсиз ва ундан кўзингизни узгингиз келмаяпти. Бироқ сизни чанқоқ босмоқда. Бундай ҳолда музлатгич сизнинг ёнингизга келса ёмон бўлмасди”.
Робот ичига ўрнатилган музлатгич камераси иккига бўлинган. У 12тагача алюминий идиш ёки 1-2та ярим литрли пластик идишдаги ичимликларни сақлаши мумкин. Музлатиш учун компрессор эмас, балки термоэлектрик ўзгартгичдан фойдаланилади.
Музлатгич электр мотор ёрдамида кичкина ғилдиракларда ҳаракатланади ва пастқам тўсиқлардан ўта олади. Музлатиш, ҳаракатланиш, ёруғлик ва товуш эффектлари истеъмол қиладиган энергия ҳисобга олинса, эҳтимол қурилманинг аккумуляторини ҳар куни қувватлашга тўғри келинади. Музлатгичлар кейинги йилдан сотувга чиқарилиши режалаштирилмоқда, бироқ унинг нархи маълум қилинмади.