Вход

Регистрация
Главная
 
XITMP3.COM | Musiqiy Portal 
Меню сайта
Категории раздела
Dunyo Yangiliklari [44]
Senga Oshiqman [51]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 48
Статистика


Онлайн всего: 9
Гостей: 9
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Июнь » 10 » Йодланмаган туз ман қилинди
22:28
Йодланмаган туз ман қилинди
Ўзбекистонда “Йод танқислиги касалликларининг олдини олиш тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартишлар кучга кирди. Уларга кўра, мамлакатда йодланмаган ош тузи ишлаб чиқариш ва сотиш тақиқланди. Бунга қадар қонун ишлаб чиқарилаётган ва реализация қилинаётган ош тузини йодлашни кўзда тутарди, аммо йодланган тузга тиббий акс таъсирга эга шахслар учун йодланмаган ош тузи ишлаб чиқаришга рухсат берарди.

Эндиликда, Олим Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нурия Айтжанованинг сўзларига қараганда, бундай меъёр амалда керак бўлмади, негаки қонун амал қилган 8 йил давомида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий эндокринология тиббий марказига бундай ташхисга эга бирора бемор мурожаат қилмади, бошқа муассасаларда ҳам рўйхатга олинмади. Бундан ташқари, меъёр туз ишлаб чиқарувчиларга қонунни айланиб ўтиш йўлларини қолдираётган эди.

“Ўзбекистонда йод танқислиги ўткир муаммолардан бири ҳисобланади. Бу айниқса экологик фожиа ўчоқларида кўзга ташланади. Эндокринология маркази статистикасига қараганда, республика бўйича йод танқислигининг тарқалиши 40 фоизни ташкил қилади. Бу аёлларнинг ақлий ҳолатига, болалар ва ўсмирларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишига салбий таъсир ўтказади, шу боис ҳукумат вазиятни яхшилаш учун чора-тадбирлар кўрмоқда”, – таъкидлаб ўтди Экоҳаракат вакили бўлган Айтжанова.

Йод танқислигининг олдини олишнинг самарадор усулларидан бир йодланган туз истеъмол қилишдир. Янгиланган қонун касалликлар сонини камайтириш, аҳоли соғлиғини яхшилашга кўмаклашиши мумкин. Бундан ташқари, тузни сақлаш қоидаларига ҳам қатъий амал қилиш лозимлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.
Просмотров: 673 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июнь 2015  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Na Sayte XITMP3.COM © 2025
    Сделать бесплатный сайт с uCoz