Главная » 2015»Июнь»10 » Ўзбекистонда аҳолини сув билан таъминлашга 1.25 млрд доллар йўналтирилади
22:34
Ўзбекистонда аҳолини сув билан таъминлашга 1.25 млрд доллар йўналтирилади
Ўзбекистоннинг қишлоқ ва шаҳарларини ичимлик суви билан таъминлашни янада яхшилаш мақсадида 2015-2019 йиллар давомида 432.8 млн доллар қийматга эга лойиҳалар амалга оширилади.
Бу маблағ ёрдамида амалга ошириладиган сув тозалаш ва етказиш тармоқлари ва тизимларини таъмирдан чиқариш ишлари 500 минг ўй хўжаликларининг сув билан таъминланишини яхшилашга имкон беради.Бундан ташқари, 2015-2018 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тармоқларини модернизация қилиш дастури доирасида 30дан ортиқ лойиҳалар доирасида халқаро молиявий институтлардан 817.7 млн доллар маблағ жалб қилинади.
Ирригация ва дренаж бўйича халқаро комиссия аъзоси бўлган Ўзбекистон ушбу маблағлар ҳисобига бир қанча вилоятларда гидроиншоотлар реконструкциясини амалга оширади. Жаҳон банки билан ҳамкорликда реализация қилинадиган лойиҳалар қаторида Сирдарё туманидаги беш туман марказида олиб бориладиган таъмирлаш ва модернизация ишларини келтириш мумкин.Бундан ташқари, “Ўзбекистон” ахборот агентлигининг маълум қилишича, Осиё тараққиёт банки кўмагида Қўқон ва Андижон шаҳарларида сув таъминоти ва канализация тизимларини реконструкция қилиш ҳамда Фарғона, Марғилон ва Риштон шаҳарларида сув таъминоти тизимларини таъмирлаш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳага мувофиқ ушбу шаҳарларда 55 км узунликдаги сув қувурлари қайта тикланади, 68 қудуқ ва 4 сув иншооти таъмирланади. Сув истеъмолчиларга хавфсиз ва экологик тоза каналлар орқали етказиб берилади.