Главная » 2015»Март»7 » Аёллар Facebook’дан “ёғли” маъносидаги смайл олиб ташланишини сўрашди
11:17
Аёллар Facebook’дан “ёғли” маъносидаги смайл олиб ташланишини сўрашди
26 мингдан ортиқ интернет фойдаланувчилари Facebook’да “ёғли” маъносини ифодаловчи смайлнинг олиб ташланиши сўраб қолдирилган постни маъқуллашди. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.
Интернет фойдаланувчилари бу смайл (эмодзи) “Сен ўзингни қандай ҳис қилаяпсан?” саволига жавоб бера олмаслигини таъкидлашган.
“Ёғли бўлиш бу ҳиссиёт эмас. Ёғ руҳиятга эмас, танага тегишли қисм ҳисобланади. Танамизнинг ҳар бир қисмини ҳурмат қилишимиз керак”, – дейилади мурожаатда.
Шунингдек, твиттерда ҳам бу мурожаатни қўллаб-қувватлаш акцияси амалга оширилган ҳамда #fatisnotafeeling хештеги остида кўплаб твитлар ёпзилган.
Facebook матбуот хизмати вакили эса, бу эмодзилар 100дан ортиқ ҳиссиётларни ўрганиш асосида яратилгани ҳақида маълум қилган.