Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Статистика
Онлайн всего: 9 Гостей: 9 Пользователей: 0
|
 |
|
 | |  |
| Главная » 2015 » Март » 06
$IMAGE1$Михаэль Шумахернинг шахсий шифокори Йоханнес Прайль ўғрилик қурбони бўлди. Германияда чоп этилувчи “Бильд” газетасининг хабар беришича, номаълум шахслар унинг шифохонадаги ишчи хонасига кириб, қимматли нарсаларни ўғирлаб кетишган.
Ўғирланган нарсалар орасида унинг компьютери ҳам бўлган. Компьютерда Шумахер ва бошқа таниқли мижозлар, шу жумладан яна бир немис автопойгачиси Нико Росберг ҳақида маълумотлар сақланган. Шифокор жиноятчиларнинг қўлларига спортчилар ҳақидаги айнан қандай маълумотлар тушгани ҳақида ҳеч нарса демади. Полиция ушбу иш юзасидан тергов олиб бормоқда.
Бу ҳодиса Шумахер ҳақидаги маълумотлар ўғирлаб кетилган биринчи ҳодиса эмас. Ўтган йили Швейцария “ҳаво тез тиббий ёрдами” ходимларидан бири Шумахернинг тиббий карточкасини ўғирлаб, уни сотишга уринган.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йилнинг декабрь ойи охирида Шумахер Францияниннг Мерибели мажмуасида, тоғ чанғисида учаётган пайтда йиқилиб, жароҳатланган эди. 2014 йилнинг сентябридан бери Шумахер ўзининг Женева кўли бў
...
Читать дальше »
Просмотров:
445
|
Добавил:
Admin
|
Дата:
06.03.2015
|
|
 Қозоғистон президентлиги сайловлари учун мустақил равишда номзодлигини қўйган Аскар Сигирбаев давлат тили бўйича имтиҳондан ўтиши хабар берилган эди.
У бу имтиҳондан ўта олмагани маълум қилинди. Бу ҳақда Интерфакс хабар бермоқда.
Қозоқ тилини билиш Қозоғистон президенти бўлишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
“Тилшунослик комиссиясиннинг баҳоларига кўра Аскар Сигирбаев қозоқ тилиниетарли даражада яхши билмаслиги аён бўлди”, – дейди МСК таркибидаги Тилшунослик комиссияси раҳбари.
Просмотров:
505
|
Добавил:
Admin
|
Дата:
06.03.2015
|
|
 5 март кунининг иккинчи ярмида Бағдод шаҳрида юз берган давомли терактлар 8 кишини ҳаётдан олиб кетди ва ўнлаб кишиларнинг жароҳатланишига олиб келди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Портлашларнинг биринчиси, Бағдод яқинидаги бозорда рўй берган. Бу теракт туфайли 3 киши ҳалок бўлиб, 10 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Яна бир портлаш Ироқ пойтахтининг шимоли-шарқидаги ҳарбий қисм йўлида амалга оширилиб, 3 нафар аскарнинг ўлими билан тугаган.
Шунингдек, шаҳар шимолидаги Дора округига миномётдан зарба берилиши орқали, мавзеда истиқомат қилувчи 2 киши жон берган.
Тиббиёт ходимлари терактлар туфайли жароҳатланганларнинг ҳисобини аниқ айта олишмаяпти.
Полиция маълумотига кўра, бу уч теракт ИШИД жангарилари томонидан
...
Читать дальше »
Просмотров:
452
|
Добавил:
Admin
|
Дата:
06.03.2015
|
|
 Эбола вируси билан касалланган Либерияда яшовчи сўнгги бемор тузалиб касалхонадан чиқди, деб ёзади Газета.ру Associated Press маълумотларига таяниб. 58 ёшли инглиз тили ўқитувчиси Бастрис Ярдоло 5 март пайшанба куни уйига қайтди.
“Мен бугун ер юзидаги энг бахтиёр инсонлардан бириман. Чунки бундай вазиятдан соғ-омон чиқиш оддий иш эмас”, дейди беморнинг рафиқаси.
Либерия ҳудудида бошқа бундай хасталик билан чалинган беморлар қайд қилинмади. 42 кун ўтиб энди давлатни Эбола вирусидан бутунлай холи мамлакат сифатида эълон қилиш мумкин бўлади.
Қайд этиб ўтиш жоиз, Либерия, Сьерра-Леоне ва Гвинея каби давлатларда бу хасталик бошқа мамлакатларга қараганда кўпроқ тарқалган, 2014 йилда 9800дан ортиқ одамлар бу хасталик туфайли в
...
Читать дальше »
Просмотров:
502
|
Добавил:
Admin
|
Дата:
06.03.2015
|
|
 Саудия Арабистони қироллик оиласи Наваф ибн Абдул Азиз Ас-Саудуга тегишли бўлган Нью-Йоркдаги сарой $48,5 млн.га сотилади. Бу ҳақда Газета.ру The Wall Street Journal га таяниб хабар бермоқда.
Ушбу хонадоннинг умумий майдони қарийб 1000 кв.м ни ташкил қилади. Уй Манхэттеннинг энг қиммат ҳудудларидан бири Юқори Вест-Сайдда жойлашган. Ушбу уй-сарой тўртта ётоқхона, тўртта чўмилиш хоналари, фитнес-марказ, билярд ўйнаш учун мўлжалланган хона, сартарошхона, учта ўқ ўтказмайдиган махсус хоналар, чекиш учун алоҳида хона ва 60 метрлик Ҳудзон сайргоҳи кўриниб турадиган меҳмонхонани ўз ичига олади.
Хонадон Юқори Вест-Сайд учун жуда қиммат бўлган 1 квадрат фути $4,600 нархида сотилмоқда. Бу нарх ушбу даҳанинг 57-кўчасида яшовчи бойл
...
Читать дальше »
Просмотров:
445
|
Добавил:
Admin
|
Дата:
06.03.2015
|
|
 Футбол бўйича Ўзбекистон суперкубоги учрашувини бошқариб бориш ФИФА рефериси Равшан Эрматовга топширилди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Манбада қайд этилишича, Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади. Захира ҳаками вазифасини Вадим Агишев бажаради.
Ўзбекистон суперкубогида бу сафар Тошкентнинг “Пахтакор” (мамлакат чемпиони сифатида) ва “Локомотив” (кубок соҳиби) жамоалари баҳс олиб боришади. Учрашув 8 март куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 14:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги Суперкубок баҳсини ҳам Равшан Эрматов бошқарган ва унда “Бунёдкор” “Локомотив”ни мағлубиятга учратганди.
Просмотров:
501
|
Добавил:
Admin
|
Дата:
06.03.2015
|
|
 Яқинда бир гуруҳ хонандалар Қорақалпоғистон республикасида гастроль сафарида бўлиб қайтишди. Улар орасида ёшларнинг энг севимли дуэт гуруҳи Ойбек ва Нигора ҳам иштрок этиб, қорақалпоғистонлик ёшлар билан ижодий мулоқотда бўлишди ва концерт дастурлари тақдим этишди. Айни кунларда Ойбек ва Нигора Қўқон шаҳрида аёллар байрамига бағишланган тадбирларда ўз қўшиқлари билан иштрок этмоқдалар.
Байрамга муносиб совға тариқасида ташкил этилган концерт дастурларида мухлисларини ҳушнуд этишмоқда.
Қолаверса, мазкур дуэт гуруҳ яқин кунларда навбатдаги янги ижод маҳсулини кенг оммага ҳавола этиш истагида. Янги тарона сокин руҳда яратилган бўлиб, “Ҳавотирдаман” дея номланади. Маълум бўлишича, бу қўшиқнинг сўзи ва мусиқаси гуруҳ аъзоси
...
Читать дальше »
Просмотров:
522
|
Добавил:
Admin
|
Дата:
06.03.2015
|
| |
| |
 | |  |
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|