Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Статистика
Онлайн всего: 12 Гостей: 12 Пользователей: 0
|
 |
|
 | |  |
| Главная » 2015 » Март » 22
 Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков Сардор Комилов (Sayyod.com) билан бўлиб ўтган суҳбатда, блогернинг “Озодбек Назарбеков учун концерт ўтказиш учун ҳомий шартмикан” деган саволига қуйидагича жавоб берди.
“”Дуовит” фақатгина концерт учун эмас, у бизга бир йил давомида ҳомийлик қилади. Қанақа лойиҳа қилсам ҳам ҳомий бўлади. “Бобур”га бағишланган альбомимга ҳам ҳомий бўлди. Вилоятлардаги концертларда ҳомийлар кам бўлади. Шундай вазиятларда ҳам “Дуовит” харажатларни кўтаради”, – деди Озодбек Назарбеков.
Просмотров:
581
|
Добавил:
Admin
|
Дата:
22.03.2015
|
|
 Мексикалик рестлер Педро Агуайо Рамирес яккама-якка жанг вақтида олинган жароҳатлар натижасида оламдан ўтди. Бу ҳақда NBC Sports хабар берди.
Бу ҳодиса 21 март куни Тихуана шаҳрида юз берган. Рамирес жангнинг иккинчи дақиқасидаёқ юзига оёқ билан берилган зарбадан аввал арқонга бориб урилган, сўнг ерга қулаган ва ўзига келмасдан оламдан ўтган. У Рей-кичкина лақабли жангчи билан жанг олиб борган эди.
Маълумот учун, 35 ёшда бўлган марҳум рестлер 20 йилдан бери шу спорт тури билан шуғулланиб келаётган эди.
Просмотров:
538
|
Добавил:
Admin
|
Дата:
22.03.2015
|
|
 Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков Сардор Комилов (Sayyod.com) билан бўлиб ўтган суҳбатда, блогернинг “Фарзандларингиз санъаткор бўлишини истармидингиз” деган саволига буни истамаслигини таъкидлаган.
“Ўзим ҳурмат қилиб, санъатига тан берадиган кўплаб санъаткорларни халқ қабул қилмайди. Ўзимни ўртача санъаткор деб биламан. Лекин халқ мени яхши кўради. Буни сабабини билмайман. Санъатда ноаниқлик бор. Ўғлим аввал бошқа бир соҳани мукаммал эгаллаб, йўлини топиб олишини истайман. Сўнгра қўшиқчиликка ҳаракат қилиб кўрса қарши эмасман”, – деди Озодбек Назарбеков.
Просмотров:
790
|
Добавил:
Admin
|
Дата:
22.03.2015
|
|
$IMAGE1$GM-Uzbekistan” таркибига кирадиган Андижондаги “Уз-Тонг-Хонг Ко” Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма корхонаси ўзининг Андижон вилояти, Балиқчи туманидаги бўлимида спорт буюмлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.
Бу бўлимда Ўзбекистонда биринчи бўлиб баскетбол, футбол, волейбол, гандбол ва теннис тўпларини ишлаб чиқарилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 февралдаги “2008-2012 йиллар даврида ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш асосида сифатли спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришни кенгайтириш Дастури тўғрисида”ги қарори болалар спорти объектлари учун зарур спорт анжомларини мамлакатимизда ишлаб чиқаришни янада кенгайтиришда муҳим омил бўлмоқда.
Болалар учун сифатли спорт инвентарлари ишлаб чиқариш имкониятлари чуқур ўрганилиб, спорт иншоотлари учун тавсия этиладиган энг қулай ва мақбул жиҳозлар каталоги яратилди. Солиштириш учун, 2003 йилда Ўзбекистондаги корхоналарда 120 турдаги спорт анжомлари ва ускуналарининг 73
...
Читать дальше »
Просмотров:
622
|
Добавил:
Admin
|
Дата:
22.03.2015
|
|
 АҚШ Яманда жойлаштирилган барча аскарларини эвакуация қилади. Бу ҳақда СNN хабар берди.
“Ямандаги сиёсий инқироз ҳарбий йўл билан ҳал қилинмаслиги керак. Биз барчани уруш ҳаракатларини тўхтатишга чақирамиз”, дейди АҚШ давлат департаменти матбуот котиби Жефф Ратке.
Бироз олдинроқ, АҚШ Яман ҳудудидан 100 нафарга яқин аскарини эвакуация қилиши хабар қилинганди.
Просмотров:
510
|
Добавил:
Admin
|
Дата:
22.03.2015
|
| |
| |
 | |  |
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|