Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков Сардор Комилов (Sayyod.com) билан бўлиб ўтган суҳбатда, блогернинг “Фарзандларингиз санъаткор бўлишини истармидингиз” деган саволига буни истамаслигини таъкидлаган.
“Ўзим ҳурмат қилиб, санъатига тан берадиган кўплаб санъаткорларни халқ қабул қилмайди. Ўзимни ўртача санъаткор деб биламан. Лекин халқ мени яхши кўради. Буни сабабини билмайман. Санъатда ноаниқлик бор. Ўғлим аввал бошқа бир соҳани мукаммал эгаллаб, йўлини топиб олишини истайман. Сўнгра қўшиқчиликка ҳаракат қилиб кўрса қарши эмасман”, – деди Озодбек Назарбеков.