Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Статистика
Онлайн всего: 9 Гостей: 9 Пользователей: 0
|
 |
|
 | |  |
| Главная » 2015 » Март » 08
 Буюк Британия ҳукумати Россия президенти Украина инқирози бўйича ўз стратегияни ўзгартирмади, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
“Янги келишувга эришилгандан кейин зўравонлик даражаси пасайди, бироқ мен жаноб Путиннинг стратегик мақсадларида ўзгаришларни кўрмаяпман”, деб айтди Буюк Британия Бирлашган Қироллиги Ташқи ишлар вазири Филип Хаммонд.
Хаммонднинг сўзларича, Путин ўз мақсадларини ўзгартирмаяпти, бироқ уларга эришишнинг бошқача йўлларини қидиряпти.
Просмотров:
495
|
Добавил:
Admin
|
Дата:
08.03.2015
|
|
 спания Ла Лигасининг 26-тури давомида “Барселона”нинг “Райо Вальекано”га қарши ўтказган учрашувида Лионель Месси ўзининг навбатдаги хет-трикини амалга оширди ва уларнинг сонини 32 тага етказди. Месси бу борада рекордни янгилади. Ушбу кўрсаткич Испания клублари сафида тўп сурган ўйинчилар томонидан амалга оширилган хет-триклар сони бўйича энг яхши кўрсаткич бўлди.
Бу борада 2-ўрин “Атлетик” ҳужумчиси Тельмо Саррага (31 та хет-трик), 3-ўрин Альфредо Ди Стефанога (28 та хет-трик) тегишли. “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз клуби сафида 27 та хет-трикни амалга оширган.
Учрашув 6:1 ҳисобида каталонияликлар ҳисобига ҳал бўлди.
Просмотров:
482
|
Добавил:
Admin
|
Дата:
08.03.2015
|
|
 Испания чемпионатининг 26-тури доирасида “Барселона” билан “Райо Вальекано” клублари ўртасидаги ўйин 6:1 ҳисоб билан каталонияликларнинг фойдасига ҳал бўлди.
Месси 56-дақиқада 11 метрлик жарима тўпини амалга ошириб, жамоасининг учинчи тўпига муаллифлик қилди. Леонель , 63 ва 68-дақиқаларда яна икки марта рақибни ўз дарвозасидан тўпни олиб чиқишга мажбур қилди ва хет-трик соҳибига айланди.
Месси Испания чемпионатининг тўпурарлари борасида биринчи ўринда кетаётган Роналдуга етиб олди, эндиликда уларнинг ҳар иккаласининг ҳам ҳисобида 30 та дан гол бор.
Просмотров:
458
|
Добавил:
Admin
|
Дата:
08.03.2015
|
|
 Ўзбекистон Суперкубоги учун кечган “Пахтакор” – “Локомотив” клублари ўртасидаги учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “шерлар” бош мураббийи, 2014 йилдаги Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилган Самвел Бабаян қатнашди.
У бугунги ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашар экан, жумладан шундай деди:
Самвел Бабаян (“Пахтакор”): Бугунги мағлубиятда ҳамма айбни ўз бўйнимга оламан. Жамоа аъзолари ғалаба қозониш учун ҳаракат қилишди. Аммо бунга эриша олмадик.
Бугунги мағлубиятга тўрт марта 1:0 ютқазгандан, бир марта 4:0га ютқазган маъқул, қабилида қараш лозим. Футболчиларим нима сабабдан дарвоза томон зарба йўлламагани мен учун ҳам жумбоқ”.
Манба: www.uff.uz
Просмотров:
501
|
Добавил:
Admin
|
Дата:
08.03.2015
|
|
 Испания чемпионатининг 26-тури доирасида “Барселона” билан “Райо Вальекано” клублари ўртасидаги ўйин 6:1 ҳисоб билан каталонияликларнинг фойдасига ҳал бўлди.
Учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ Луис Суарес рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. 2-бўлимнинг илк дақиқаларида, яъни 49-дақиқада Пике жамоасининг 2-тўпини киритиб, “Барса”нинг рақибдан янада олғалаб кетишига сабаб бўлди. Шундан сўнг тўп уриш навбатини Месси ўз зиммасига олди. У 56-дақиқада 11 метрлик жарима тўпини амалга ошириб, жамоасининг учинчи тўпига муаллифлик қилди. Месси , 63 ва 68-дақиқаларда яна икки марта рақибни ўз дарвозасидан тўпни олиб чиқишга мажбур қилди ва хет-трик соҳибига айланди.
81-дақиқада Дани Алвес ўз жарима майдонида рақиб жамоа ўйинчисин
...
Читать дальше »
Просмотров:
544
|
Добавил:
Admin
|
Дата:
08.03.2015
|
|
 Россия чемпионатининг 18-туридан ўрин олган “Спартак” ҳамда “Краснодар” клублари ўртасидаги учрашуви ниҳоясига етди. Унда 1:3 ҳисоби қайд этилиб, москваликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Ўйиннинг биринчи бўлимида томонлар дарвоза дахлсизлигини сақлаб қола олишди. Дастлабки гол 61-дақиқада киритилди. Орадан олти дақиқа ўтиб, Ари иккинчи голни урди. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов 72-дақиқада амалда ўйин тақдирини ҳал қилувчи голни Ребров дарвозасига киритди.
Учрашув охирларида Промес битта жавоб голини йўллашга улгурди. Шу тариқа “Краснодар” муҳим ғалабани қўлги киритди.
Премьер-лига, 18-тур
Спартак – Краснодар 1:3 (0:0, 1:3)
Голлар: 0:1 – 61 Перейра, 0:2 – 67 Ари, 0:3 – 72 Аҳмедов, 1:3 – 87 Промес.
Спартак – Ребров, Макеев, П
...
Читать дальше »
Просмотров:
532
|
Добавил:
Admin
|
Дата:
08.03.2015
|
|
 Нью-Йоркда жойлашган уйларнинг нархи қай даражада қимматлигини айтишнинг ҳожати йўқ. Бу ердаги уйларни сотиб олиш кўпчилик учун ушалмас орзу. Аммо Саудия Арабистони шаҳзодаси Наваф бин Султон ибн Абдулазиз ал-Саудга тегишли уйни сотиб олиш учун харидор камида шаҳзода бўлиши лозим. Чунки унинг нархи 48,5 миллион долларга тенг. Шаҳзодага тегишли бу уй нега бу даражада қиммат? Сабабини ҳозир биламиз.
Шаҳзодага тегишли апартаментлар 31 қаватли “Trump Place” биносининг 5, 6 ва 7-қаватларида жойлашган.
Учта турли қаватларда жойлашган хоналар бирлаштирилганидан сўнг хонадон ҳозирги кўринишга келган.
Барча хоналардан Гудзон дарёси манзараси кўзга ташланиб туради.
Хоналар қимматбаҳо “Calacatta” итальян мармари ва “Bacca
...
Читать дальше »
Просмотров:
615
|
Добавил:
Admin
|
Дата:
08.03.2015
|
|
 Қайси юртда инсон қадр-қиммати улуғланса, мамлакат обод, эл турмуши фаровон бўлади. Қайси оилада аёл эъзозда бўлса, хонадонга файзу барака ёғилади. Аёл меҳру муҳаббати, назокати, эзгу фазилати ва мунис нигоҳи, меҳнати билан кўнглимизни чоғ, ҳаётимизни мунаввар этиб туради. Азиз аёллар, опа сингиллар айём муборак бўлсин!
Просмотров:
497
|
Добавил:
Admin
|
Дата:
08.03.2015
|
| |
| |
 | |  |
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|