Главная » 2015»Март»8 » Нархи 48,5 миллион долларга тенг шаҳзодага тегишли уй
17:26
Нархи 48,5 миллион долларга тенг шаҳзодага тегишли уй
Нью-Йоркда жойлашган уйларнинг нархи қай даражада қимматлигини айтишнинг ҳожати йўқ. Бу ердаги уйларни сотиб олиш кўпчилик учун ушалмас орзу. Аммо Саудия Арабистони шаҳзодаси Наваф бин Султон ибн Абдулазиз ал-Саудга тегишли уйни сотиб олиш учун харидор камида шаҳзода бўлиши лозим. Чунки унинг нархи 48,5 миллион долларга тенг. Шаҳзодага тегишли бу уй нега бу даражада қиммат? Сабабини ҳозир биламиз.
Шаҳзодага тегишли апартаментлар 31 қаватли “Trump Place” биносининг 5, 6 ва 7-қаватларида жойлашган.
Учта турли қаватларда жойлашган хоналар бирлаштирилганидан сўнг хонадон ҳозирги кўринишга келган.
Барча хоналардан Гудзон дарёси манзараси кўзга ташланиб туради.
Хоналар қимматбаҳо “Calacatta” итальян мармари ва “Baccarat” қандиллари билан безатилган.
Овқатланиш зали 18 кишига мўлжалланган.
Шаҳзоданинг хонадонида 4та ётоқхона бор.
Ҳар бир ётоқхонанинг ўз меҳмонхонаси бор.
Тўртта ваннахонада олтита ванна ва душхона жойлашган.
Шаҳзоданинг спортзали ҳам мавжуд.
Ҳар бир қаватда биттадан ўқ ўтмайдиган хавфсизлик хонаси жойлашган.
Дам олиш хонасидаги бильярд столи.
Сартарошхона ва спа-салон.
Бар.
Автоматик режимда меҳмонларни, ёритиш тизими, ТВ, жакузи ва бошқаларни назорат қилиб турувчи “Crestron” хавфсизлик тизими хонадоннинг алоҳида фахри ҳисобланади.
Сигара чекиш хонаси махсус вентиляция тизими билан жиҳозланган.
Апартаментларда, шунингдек, денгиз жониворлари жойлашган аквариумлар, суши-бар ва олти ўринли жакузи мавжуд.
Математик ҳисоб-китоблар ёрдамида шаҳзоданинг апартаментларидаги ҳар бир квадрат метр жой 15 минг долларга тенг эканлигини билиб олиш мумкин.