Вход

Регистрация
Главная
 
XITMP3.COM | Musiqiy Portal 
Меню сайта
Категории раздела
Dunyo Yangiliklari [44]
Senga Oshiqman [51]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 48
Статистика


Онлайн всего: 9
Гостей: 9
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Март » 15
Сўнгги вақтларда ижодида катта шов-шувларга сабаб бўлаётган янгиликлар яратаётган Кунгил гурухи яна бир кутилмаган мавзудаги таронани тақдим этди. Инстаграм ижтимоий тармоғи орқали "Кузларим" дея номланган қўшиқ билан боғлик сирли суратлар пайдо бўлиши биланоқ мухлисларнинг қизиқиши янада ортганди. Бугун ана шу тарона илк маротаба "Ўзбегим таронаси" радиоси орқали жаранг сочди. Премьера дастури эса шаҳсан Лоланинг иштирокида ўтди. Студияга ташриф буюрган Кунгил Гурухи эфирга ҳам баҳорий нафас бахш этди. Тарона ҳақида маълумот бераркан, Хонанда Аранжировка устида ишлаган Тимур Раҳманов билан илк бора ҳамкорликда ишлаган. Сокин рухдаги ички ҳиссиётлар акс этган "Кузларим" таронаси янграб, барчанинг интиқиб кутган дақиқала ... Читать дальше »
Просмотров: 547 | Добавил: Admin | Дата: 15.03.2015 | Комментарии (1)

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли спорт гимнастикачиси, Олимпия ўйинларининг бронза медал совриндори Антон Фокин 14 март куни Франция пойтахти Париж шаҳридан 100 км узоқликда жойлашган Сент-Этьен-дю-Рувре шаҳарчасида старт олган Франция Кубогида иштирок этди. Фокин Франция жамоаси таркибида ушбу мусобақада танловдан ташқари қатнашди. Ташкилотчилар ҳамюртимизнинг иштирокига рухсат беришган эди. Антон Фокин жамоаси билан бронза медалига сазовор бўлди. Унинг брусда бажарган машқи ҳакамлар томонидан 15,6 баллга баҳоланди. Эслатиб ўтамиз, Франция Кубоги Антон Фокинга келаси ҳафтанинг пайшанба куни Германияда старт оладиган жаҳон Кубогига тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб берди.
Просмотров: 480 | Добавил: Admin | Дата: 15.03.2015 | Комментарии (0)

2015 йилнинг 15 март куни Россиянинг Қозон шаҳридаги “Адмирал” савдо марказида юз берган улкан ёнғин қурбонлари сони ортмоқда. Ёнғин натижасида жароҳат олиб шифохонага келтирилган, лекин оламдан ўтганлар орасида уч нафар Ўзбекистон фуқароси борлиги аниқланди. Бу ёнғин натижасида вафот этганлар сони ҳозирда 17 нафарни ташкил этмоқда, 60 киши эса шифохонада қолмоқда. Ёнғин чиққан савдо марказидан 1 мингга яқин киши эвакуация қилинган. Ҳодиса қурбонига айланган ўзбекистонликларнинг шахси тасдиқланган: Умидбек Матқурбонов (19 ёшли), Шокир Ҳамидов (47 ёшли) ва Бекзод Рўдалиев (21 ёшли). Шунингдек, яна икки нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирининг шифохонада экани айтилмоқда.
Просмотров: 466 | Добавил: Admin | Дата: 15.03.2015 | Комментарии (0)

14 март куни Тошкентда умумхалқ ҳашарига чиққанлар томонидан безорилик содир этилди. Пойтахтнинг Абдулла Қодирий кўчасида ҳашар ишида иштирок этганлар йўл четида турган “Жигули” автомашинасининг ғилдиракларига оҳак чаплаб ташлашди. Бу ҳолат тасвирланган сурат фейсбукдаги “Водители Ташкента” гуруҳига жойлаштирилган. Гуруҳ аъзолари бу ҳолатга муносабат сифатида автомобил эгаси машинани нотўғри жойда қолдириб кетгани учун шундай бўлгани ҳақида ёзишган. Маълумот учун, 14 март куни ўтказилган умумхалқ ҳашари тадбири давомида 43 минг гектар майдонда ва 26 километрлик йўлларда ариқларни тозалаш, супуриш, мевали ва манзарали дарахтлар кўчатларини ўтқазиш ҳамда гуллар экиш ишлари амалга оширилди.
Просмотров: 498 | Добавил: Admin | Дата: 15.03.2015 | Комментарии (0)

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси айни пайтда Қозоғистон президенти ҳисобланадиган Нурсултон Назарбоевни апрель ойида муддатидан олдин ўтказиладиган президентлик сайлови учун номзод сифадида расман қайд этди. Бу ҳақда Қозоғистон МСК расмий сайтида маълум қилинди. “15 март куни Қозоғистон республикаси Марказий сайлов комиссияси 1940 йилда туғилган, қозоқ миллатига мансуб, “Нур отан” партияси аъзоси, Остона шаҳрида истиқомат қилувчи ва айни пайтда мамлакат президенти ҳисобланадиган Назарбоев Нурсултон Абишевични Қозоғистон президентлиги учун навбатдан ташқари сайловга номзод сифатида рўйхатга олди”, дейилади хабарда. МСК маълумотига кўра, Нурсултон Назарбоев сайлов олдидан 16 вилоят бўйлаб 560 минг 523 имзо тўплашга эр ... Читать дальше »
Просмотров: 598 | Добавил: Admin | Дата: 15.03.2015 | Комментарии (0)

9-15 март кунлари мобил технология оламида Apple, NVIDIA , MediaTek ва Google компаниялари ўзининг янги лойиҳаларини тақдим қилди. Apple компанияси келажак MacBook’ини намойиш этди Жорий ҳафтада Apple компанияси ўзининг янги ультраихчам ноутбукини намойиш қилгани ҳафтанинг асосий воқеаси бўлди. 12 дюймли MacBook 900 граммдан сал кўпроқ оғирликка эга, унинг максимал қалинлиги 1,3 сантиметрни ташкил қилади. Қурилманинг IPS-дисплейи 2304×1440 пиксель кўрсатиш қобилиятига эга. Қурилмада ички ўрнатилган Intel HD 5300 ва TDP 5 Вт графикасига эга Broadwell авлодидаги Intel Core M 14-нм процессорининг қўлланилгани туфайли фаол совитиш тизимидан воз кечишга муваффақ бўлинди, шу тарқиқа, янги MacBook ҳеч қандай шовқин чиқармайди. ... Читать дальше »
Просмотров: 618 | Добавил: Admin | Дата: 15.03.2015 | Комментарии (0)

Мисрда қонунан таъқиқланган “Мусулмон биродарлар” ҳаракатини қўллаб-қувватлаган 40 дан ортиқ судья ўз лавозимидан четлатилди, деб хабар берди Reuters ахборот агентлиги. Миср интизомий суди ушбу ҳолат юзасидан тегишли қарор қабул қилди. Аввалроқ Мисрда мамлакатнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсийнинг тарафдорларига белгиланган ўлим жазоси ижроси бошлангани маълум қилинганди.
Просмотров: 521 | Добавил: Admin | Дата: 15.03.2015 | Комментарии (0)

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Март 2015  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Na Sayte XITMP3.COM © 2025
    Сделать бесплатный сайт с uCoz