Мисрда қонунан таъқиқланган “Мусулмон биродарлар” ҳаракатини қўллаб-қувватлаган 40 дан ортиқ судья ўз лавозимидан четлатилди, деб хабар берди Reuters ахборот агентлиги.
Миср интизомий суди ушбу ҳолат юзасидан тегишли қарор қабул қилди.
Аввалроқ Мисрда мамлакатнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсийнинг тарафдорларига белгиланган ўлим жазоси ижроси бошлангани маълум қилинганди.