Главная » 2015»Март»15 » Нурсултон Назарбоев Қозоғистон президентлиги учун сайловга номзод сифатида рўйхатга олинди
16:01
Нурсултон Назарбоев Қозоғистон президентлиги учун сайловга номзод сифатида рўйхатга олинди
Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси айни пайтда Қозоғистон президенти ҳисобланадиган Нурсултон Назарбоевни апрель ойида муддатидан олдин ўтказиладиган президентлик сайлови учун номзод сифадида расман қайд этди. Бу ҳақда Қозоғистон МСК расмий сайтида маълум қилинди.
“15 март куни Қозоғистон республикаси Марказий сайлов комиссияси 1940 йилда туғилган, қозоқ миллатига мансуб, “Нур отан” партияси аъзоси, Остона шаҳрида истиқомат қилувчи ва айни пайтда мамлакат президенти ҳисобланадиган Назарбоев Нурсултон Абишевични Қозоғистон президентлиги учун навбатдан ташқари сайловга номзод сифатида рўйхатга олди”, дейилади хабарда.
МСК маълумотига кўра, Нурсултон Назарбоев сайлов олдидан 16 вилоят бўйлаб 560 минг 523 имзо тўплашга эришган.
Унинг номзодини кўрсатиш ҳақидаги қарор “Нур Отан” партиясининг 16-съездида қабул қилинганди. Қозоғистон халқи Ассамблеяси бу қарорни қўллаб-қувватлаган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президентлигига сайловлар 2016 йилда бўлиб ўтиши керак эди, аммо жорий йилнинг 14 февраль куни Қозоғистон халқи Ассамблеяси кенгаши навбатдан ташқари сайловлар ўтказиш ҳақида таклиф билдирди. Бунга кейинги йилга парламент сайловлари белгаилангани ва 1 йил ичида икки сайловни ўтказиш ноқулайлик келтириши мумкинлиги сабаб бўлган. Эндиликда сайловлар 2015 йилнинг 26 апрель куни бўлиб ўтади.