Главная » 2015»Март»15 » Антон Фокин Франция терма жамоаси сафида мусобақада қатнашиб, бронза медаль олди
16:09
Антон Фокин Франция терма жамоаси сафида мусобақада қатнашиб, бронза медаль олди
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли спорт гимнастикачиси, Олимпия ўйинларининг бронза медал совриндори Антон Фокин 14 март куни Франция пойтахти Париж шаҳридан 100 км узоқликда жойлашган Сент-Этьен-дю-Рувре шаҳарчасида старт олган Франция Кубогида иштирок этди.
Фокин Франция жамоаси таркибида ушбу мусобақада танловдан ташқари қатнашди. Ташкилотчилар ҳамюртимизнинг иштирокига рухсат беришган эди. Антон Фокин жамоаси билан бронза медалига сазовор бўлди. Унинг брусда бажарган машқи ҳакамлар томонидан 15,6 баллга баҳоланди.
Эслатиб ўтамиз, Франция Кубоги Антон Фокинга келаси ҳафтанинг пайшанба куни Германияда старт оладиган жаҳон Кубогига тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб берди.