Вход

Регистрация
Главная
 
XITMP3.COM | Musiqiy Portal 
Меню сайта
Категории раздела
Dunyo Yangiliklari [44]
Senga Oshiqman [51]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 48
Статистика


Онлайн всего: 9
Гостей: 9
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Март » 15 » Мобиль технология соҳасидаги ҳафта воқеалари
15:58
Мобиль технология соҳасидаги ҳафта воқеалари
9-15 март кунлари мобил технология оламида Apple, NVIDIA , MediaTek ва Google компаниялари ўзининг янги лойиҳаларини тақдим қилди. Apple компанияси келажак MacBook’ини намойиш этди Жорий ҳафтада Apple компанияси ўзининг янги ультраихчам ноутбукини намойиш қилгани ҳафтанинг асосий воқеаси бўлди. 12 дюймли MacBook 900 граммдан сал кўпроқ оғирликка эга, унинг максимал қалинлиги 1,3 сантиметрни ташкил қилади. Қурилманинг IPS-дисплейи 2304×1440 пиксель кўрсатиш қобилиятига эга. Қурилмада ички ўрнатилган Intel HD 5300 ва TDP 5 Вт графикасига эга Broadwell авлодидаги Intel Core M 14-нм процессорининг қўлланилгани туфайли фаол совитиш тизимидан воз кечишга муваффақ бўлинди, шу тарқиқа, янги MacBook ҳеч қандай шовқин чиқармайди. Қурилманинг корпусида одатдаги портларнинг йўқлиги унинг асосий камчилиги ҳисобланади, ноутбукда фақатгина USB-C порти бўлиб, шунингдек, у орқали ноутбук қувватланади. Ҳар қандай исталган ташқи қурилмани улаш учун лардан фойдаланишга керак бўлади, бироқ улар қурилма комплектига киритилмаган. Россияда ушбу ноутбук 20 апрелда 100 мингдан рублдан сотила бошланди. Фото: 3dnews.ru Ҳафта рақамлари – тилладан ишланган Apple Watch 10 минг долларга баҳоланди Spring Forward тадбири давомида Apple компанияси янги Watch ақлли соатлари ҳақидаги маълумотни тақдим қилди. Бу қурилмалар 24 апрелдан бошлаб сотилади, ушбу соатнинг Sport модели 350 доллардан бошлаб, тилладан ясалган Apple Watch Edition модели 10 минг долларгача, корпуси зангламайдиган пўлатдан ишланган Watch Regular модели 550 доллардан кам бўлмаган нархда сотилади. Бу барча моделларнинг техник кўрсаткичлари каби уларнинг автоном ишлаш давомийлиги ҳам бир хил. Соатлар жуда осон қувватланади – бунинг учун қурилманинг орқа томонига магнит клипсани улаш лозим бўлади. Фото: 3dnews.ru Ҳафта маҳсулоти – янги Chromebook Pixel иккита USB-C порти билан жиҳозланди Ўтган ҳафтада намойиш қилинган иккита ноутбук – MacBook ва Chromebook Pixel ноутбуклари USB Type C портлари билан жиҳозланган. Chromebook Pixel ноутбуки анча яхши техник кўрсаткичларга эга: ички ўрнатилган Intel HD Graphics 5500 GPU графикасига эга 2,2 Гцли Core i5 (Broadwell-U) процессори, 8 Гбайт тезкор хотира ва 32 Гбайт доимий хотира ҳамда кўрсатиш қобилияти 2560×1700 пикселни ташкил қилган 12,85 дюймли экран билан жиҳозланган. Шунингдек, ноутбукнинг 16 Гб тезкор хотира ва 64 Гб доимий хотирага эга модификацияси ҳам мавжуд – у Chromebook Pixel Plus деб номланади ҳамда 1300 доллар нархда сотувга чиқарилади. Оддий варианти эса 300 доллар арзон туради. Фото: 3dnews.ru Ҳафта анонси ― NVIDIA компанияси GeForce GTX 950M/960M’ни намойиш қилди NVIDIA’нинг мобиль график тезлаштиргичлар модель қатори янги GeForce GTX 950M/960M адаптерлари билан тўлдирилди. Янги қурилмалар ўртача нархдаги сегментга мўлжалланган ҳамда сотувга чиқарилди. GTX 950M / 960M кўрсаткичлари қуйидагича: CUDA ядролари сони: 640; GPU базавий такт частотаси: 914/1096 МГц; хотиранинг эффектив частотаси: DDR3 учун 1000 МГц ёки GDDR5 / 2500 МГц учун 2500 МГц; хотира тури: DDR3 ёки GDDR5 / GDDR5; хотира интерфейси эни: 128 бит; хотиранинг ўтказиш қобилияти: 32 ёки 80 Гбайт/секунд / 80 Гбайт/сония; уланиш интерфейси: PCI Express 3.0. Яқин орада ASUS, Alienware, MSI, Razer, HP, Lenovo, Acer, Clevo ва GIGABYTE каби компанияларнинг график тезлаштиргичлари билан жиҳозланган ноутбуклар пайдо бўлиши кутилмоқда. Фото: 3dnews.ru Ҳафта бренди – MediaTek флагман чиплари Helio номини олади MediaTek компанияси энг илғор процессорларни олға суриш учун янги бренд яратишга қарор қилди, эндиликда улар Helio деб аталади. Ишлаб чиқарувчи дастлаб иккита янги процессор оиласи – Helio X ва Helio P процессорини таклиф этади. Биринчи процессорлар оиласига энг унумдор қурилмаларда, иккинчисига автоном ҳолда узоқ ишлашга мўлжалланган қурилмаларни яратишда фойдаланиладиган чиплар киради. Фото: 3dnews.ru Ҳафта очилиши – Google ўзининг илк дўконини очди Google платформасида ишловчи қурилмалар ихлосмандлари эндиликда кўпгина бундай гаджетларни бир жойда синаб кўришла
Просмотров: 619 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Март 2015  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Na Sayte XITMP3.COM © 2025
    Сделать бесплатный сайт с uCoz