Главная » 2015»Март»6 » Либерияда Эбола вируси билан касалланган охирги бемор тузалди
04:27
Либерияда Эбола вируси билан касалланган охирги бемор тузалди
Эбола вируси билан касалланган Либерияда яшовчи сўнгги бемор тузалиб касалхонадан чиқди, деб ёзади Газета.ру Associated Press маълумотларига таяниб. 58 ёшли инглиз тили ўқитувчиси Бастрис Ярдоло 5 март пайшанба куни уйига қайтди.
“Мен бугун ер юзидаги энг бахтиёр инсонлардан бириман. Чунки бундай вазиятдан соғ-омон чиқиш оддий иш эмас”, дейди беморнинг рафиқаси.
Либерия ҳудудида бошқа бундай хасталик билан чалинган беморлар қайд қилинмади. 42 кун ўтиб энди давлатни Эбола вирусидан бутунлай холи мамлакат сифатида эълон қилиш мумкин бўлади.
Қайд этиб ўтиш жоиз, Либерия, Сьерра-Леоне ва Гвинея каби давлатларда бу хасталик бошқа мамлакатларга қараганда кўпроқ тарқалган, 2014 йилда 9800дан ортиқ одамлар бу хасталик туфайли вафот этишганди