5 март кунининг иккинчи ярмида Бағдод шаҳрида юз берган давомли терактлар 8 кишини ҳаётдан олиб кетди ва ўнлаб кишиларнинг жароҳатланишига олиб келди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Портлашларнинг биринчиси, Бағдод яқинидаги бозорда рўй берган. Бу теракт туфайли 3 киши ҳалок бўлиб, 10 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Яна бир портлаш Ироқ пойтахтининг шимоли-шарқидаги ҳарбий қисм йўлида амалга оширилиб, 3 нафар аскарнинг ўлими билан тугаган.
Шунингдек, шаҳар шимолидаги Дора округига миномётдан зарба берилиши орқали, мавзеда истиқомат қилувчи 2 киши жон берган.
Тиббиёт ходимлари терактлар туфайли жароҳатланганларнинг ҳисобини аниқ айта олишмаяпти.
Полиция маълумотига кўра, бу уч теракт ИШИД жангарилари томонидан амалга оширилди. Бунга Ироқ армиясининг Тикрит шаҳрини жангарилардан озод қилиш ҳаракатларини бошлагани сабаб бўлиши мумкин