Главная » 2015»Март»6 » Ўзбекистон суперкубоги учрашувини Равшан Эрматов бошқариб боради
04:17
Ўзбекистон суперкубоги учрашувини Равшан Эрматов бошқариб боради
Футбол бўйича Ўзбекистон суперкубоги учрашувини бошқариб бориш ФИФА рефериси Равшан Эрматовга топширилди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Манбада қайд этилишича, Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади. Захира ҳаками вазифасини Вадим Агишев бажаради.
Ўзбекистон суперкубогида бу сафар Тошкентнинг “Пахтакор” (мамлакат чемпиони сифатида) ва “Локомотив” (кубок соҳиби) жамоалари баҳс олиб боришади. Учрашув 8 март куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 14:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги Суперкубок баҳсини ҳам Равшан Эрматов бошқарган ва унда “Бунёдкор” “Локомотив”ни мағлубиятга учратганди.