Вход

Регистрация
Главная
 
XITMP3.COM | Musiqiy Portal 
Меню сайта
Категории раздела
Dunyo Yangiliklari [44]
Senga Oshiqman [51]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 48
Статистика


Онлайн всего: 10
Гостей: 10
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Март » 14 » Apple’нинг маҳсулот сотиш борасидаги сири
19:49
Apple’нинг маҳсулот сотиш борасидаги сири
“Apple” компанияси ўз магазинлари сотувчиларига “Apple Watch” ақлли соатларини қандай сотиш кераклиги бўйича тавсиялар берди. Компаниядагилар кўплаб кишилар бу соатларни сотиб олишга қарор қилишганини, уларга фақат ўзларига мос моделни танлашда ёрдам бериш керак деган фикрда. “Apple” ўз сотувчиларига харидорларга керакли моделни танлашда ёрдам берадиган бир неча саволларни беришни тавсия этди. Масалан, сотувчи харидордан соатнинг қандай имкониятлари қизиқтираётганини, ундан нима мақсадда фойдаланишини ва ўзи учун оляптими ёки совғагами, шуларни сўраши мумкин. “Apple” шунингдек, “Apple Watch” сотуви “iPhone”нинг янги моделларини сотиш учун ҳам имконият беришига умид қилмоқда. Харидорлардан уларнинг смартфонларида “iOS 8” ўрнатилганлиги, қандай иловалардан фойдаланишлари, саломатликни назорат қилувчи сервислар қизиқтиришини сўрашлари мумкин. Агар харидорнинг айфони бўлмаса ёки модели “Apple Watch”га мос келмайдиган бўлса, сотувчи унга янги смартфон сотиб олишни таклиф қилади. “Apple Watch” уч хил вариантда турли нарх тоифаларида чиқарилади: алюминий корпусли спорт версияси, пўлат корпусли қимматроқ модели ва бир неча минг доллар пулни аямайдиганлар учун тилла соатлар. “Apple” соатлари учун аксессуарлар сотиш ҳам бизнеснинг муҳим йўналишларидан бири сифатида қабул қилинмоқда. Компания сотувчилари ҳар бир харидор учун ўзига хос ёндашув асосида маҳсулот таклиф этади. “Apple Watch” сотуви апрелдан бошланади. Дастлаб соатлар АҚШ, Германия, Буюк Британия, Франция ва Австралияда сотувга чиқади. Энг арзон модель 349 доллардан сотилади, энг қиммати эса миш-мишларга қараганда, 19999 доллар туради. Ўқишни тавсия этамиз: Samsung ақлли соатларига интернет-браузер ишлаб чиқилди’ “Apple” қайси қидирув тизимини афзал кўради? Android ва iOS: Икки етакчи мобиль операцион тизим Смартфон аккумуляторидаги қувватни тугагунча ишлатиш керакми?
Просмотров: 569 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Март 2015  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Na Sayte XITMP3.COM © 2025
    Сделать бесплатный сайт с uCoz