Главная » 2015»Март»5 » Дубай мусиқий фаввораси ўзига сарфланган барча харажатларни оқлади
17:42
Дубай мусиқий фаввораси ўзига сарфланган барча харажатларни оқлади
Кўчмас мулк соҳасидаги мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Emaar компанияси томонидан Дубайда барпо этилган дунёдаги энг баланд рақсга тушувчи мусиқий фавворанинг қурилишига сарфланган 180 млн доллар тўлиқ қопланишидан ташқари, бу харажатлардан бир неча марта кўпроқ фойда олинган.
Emaar компанияси Дубайнинг Downtown Dubai туманини қургани билан танилган. Бу туман ҳудудида дунё миқёсидаги учта диққатга сазовор жой (дунёдаги энг баланд бино Burj Khalifa, Dubai Mall савдо маркази ҳамда 2009 йилда ишга туширилган дунёдаги энг баланд мусиқий фаввора) мавжуд.
Қайд этиш жоизки, фаввора намойиш қилиниши биланоқ, у тўлиқ кўриниб турадиган яқин атрофдаги кўчмас мулк объектларининг нархи 40 фоизга ошиб кетган.
Ҳозирда бундай уй-жой нархи ўртача 5 млн дирҳамни (тахминан 1,4 млн доллар) ташкил этади. Бу ердаги турар-жойлардан қулайроқ ва яхшироқ шароитга эга бўлган бошқа туманлардаги турар-жойлар нархлари эса, бу ердагидан анча арзонроқ туради.