Главная » 2015»Март»13 » Европа Иттифоқи Украина бўйича индивидуал санкцияларни 15 сентябргача узайтирди
19:03
Европа Иттифоқи Украина бўйича индивидуал санкцияларни 15 сентябргача узайтирди
Украина шарқидаги вазият туфайли киритилган индивидуал санкциялар расман жорий йилнинг 15 сентябригача узайтирилди. Бундай маълумот ЕИнинг матбуот баёнотида айтилган.
Қабул қилинган қарорга кўра, 150 нафар киши ва 37 та ташкилотга нисбатан чеклов чоралари муддатлари узайтирилади ҳамда уларнинг ЕИ тасарруфидаги активлари музлатиб қўйилади.
Индивидуал санкцияларни узайтириш қарори ЕИ таркибига кирувчи давлатлар томонидан 2015 йилнинг 28 январида қабул қилинган эди. Аввалроқ ТАСС ахборот агентлиги Брюсселдаги Европа дипломатик миссиясидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда ЕИ Россияга қарши секторал санкциялар рўйхатини кенгайтиришни муҳокама қилмаслигини маълум этганди.