Ўтган ҳафтада Қозоғистоннинг Қизилўрда шаҳрида ўтган никоҳ тўйида ноодатий воқеа рўй берди.
Никоҳ маросимида куёв тўйга йиғилган барча қариндошлари ва меҳмонлар кўз ўнгида келинни қўлига қўтармоқчи бўлди, бироқ ўз кучларини тўғри чамалай олмай, келинни қўлидан тушириб юборди.
Бу воқеанинг видеоёзуви ижтимоий тармоқларда ва YouTube’да пайдо бўлган. Ролик катта қизиқишларган сабаб бўлиб, баъзи фойдаланувчиларнинг заҳарханда танқидларига ҳам учради.