Главная » 2015»Март»28 » Хитойнинг хориждаги инвестициялари ҳажми беш йилда 500 миллиард доллардан ошади
10:59
Хитойнинг хориждаги инвестициялари ҳажми беш йилда 500 миллиард доллардан ошади
Хитой президенти Си Цзиньпиннинг тахминича, кейинги беш йил ичида Хитойнинг Хориждаги инвестициялари ҳажми 500 миллиард доллардан ошади.
Айни вақтда, Хитой давлат раҳбарининг маълум қилишича, ушбу муддат давомида Хитой импорти ҳажми 10 триллион доллардан ошади.
Хитойнинг “Синьхуа” давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, Цзиньпинь бу рақамларни Боао иқтисодий форуми очилиш маросимида келтириб ўтган.