Вход

Регистрация
Главная
 
XITMP3.COM | Musiqiy Portal 
Меню сайта
Категории раздела
Dunyo Yangiliklari [44]
Senga Oshiqman [51]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 48
Статистика


Онлайн всего: 11
Гостей: 11
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Март » 14 » Кутилмаганда катта меросга эга бўлганлар
19:44
Кутилмаганда катта меросга эга бўлганлар
Бойларнинг бир неча хили бор: баъзилар бутун умр тиним билмай ишлаган, баъзиларда бир миллионлик ғоя туғилиб, юксакларга кўтарилишига ёрдам берган, бошқалар эса бой оилаларда туғилган-у, атиги бир кун ҳам ишламаган, яна баъзилар шунчаки бир неча долларга лотерея чиптасини сотиб олган, ютуққа чиққан миллионларни нимага сарфлашни билолмай қолган. Бугун биз кутилмаганда мерос қолган бойликлар ҳақида гаплашмоқчимиз. Мижоз қолдирган 500000 доллар Чагрин Фолс (Огайо)да 17 ёшли официант қиз Сара Вудс 1992 йилда ўзи ишлайдиган қаҳвахонага тез-тез кириб турадиган Билл Кракстон билан дўстлашиб қолди. Вудс қарияга уй ишларида кўп ёрдам берарди. Кракстон эса уни ўз қизидек яхши кўрарди. Чол 82 ёшида юрак хуружидан вафот этди. Касалхонада у энг яқин қариндоши сифатида Вудснинг рақамини кўрсатиб, унга 500000 доллар, уй ва иккита машина қолдирди. Вудс пулдан оқилона фойдаланди: ўқиди. Тасодифий 17 меросхўр Португалиялик зодагон Луис Карлос де Норонья Кабрал да Камара боласи йўқ бадавлат бўйдоқ эди. У 42 ёшида табиий вафот этди. Ўлган куни 17 нафар ҳеч нимадан хабари йўқ португалияликка қўнғироқ қилиб, Португалиянинг энг бой одамининг меросхўрига айланганини айтишди. Луис вафотидан 13 йил аввал уларни телефон маълумотномасида бармоғини нуқиб танлаганди. 25000 евродан ташқари, у 12 хонали квартира, уй ва машина мерос қолдирди. Буларни 17 нафар нотаниш меросхўрга тақсимлаб беришди. Дайди ака-укага нотаниш бувидан 6,6 миллион доллар Зольт ва Геза Пелади Будапештдан атиги бир неча километр наридаги ғорда яшаб, бироз қимматлироқ ахлат қидириб шаҳар изғирди. Бувиси уларни кўп йиллар олдин йўқотиб қўйган, анча вақтгача тополмаганди. Кампирнинг вафотидан сўнг адвокатлар ака-укани қидириб топиш ва олти ярим миллион мерос эгаси бўлганларини айтиш учун ижтимоий хизматлар билан боғланишди. Адвокатларнинг уларни топгани мўъжиза бўлди. Чунки туққан онаси болаларидан улар ҳали бир ёшга тўлмаёқ воз кечганди. Бадавлат амакининг деярли 1 миллиардлик мероси Сергей Судов Германиядаги амакисини яхши танимасди. У билан атиги бир марта кўришган ва ҳеч нимага умид қилмаганди. Деярли 1 миллиард евро мерос қолгани ҳақидаги хабарни эшитгач, унинг бундай муносабат билдиришини ҳеч ким кутмаганди. Сергей бу пуллардан фойда бор деб ўйламайди. “Яна битта бош оғриғи”, дейди. Ойига атиги 150 евро маош оладиган йигит журналистика факультетида сиртдан ўқиб, маҳаллий радиода дижей бўлиб ишлайди. Камбағал тоғалардан қолган мерос Нью-Йоркда яшайдиган ҳисобчи Морт Зачер болалигидан ота-онасининг тоғалари Генри ва Жога тегишли новвойхонада тиним билмай ишлашига гувоҳ бўлганди. Уларга нон ва печенье қолдиқлари билан ҳақ тўлашарди, ўзи эса 36 ёшга тўлгунча машаққатли ҳаёт кечирганди. 36 ёшда эса у тоғалари ўзи ўйлаганидан анча бой бўлганини билиб қолди, чунки улардан унга 6 миллион доллар мерос қолди. Ота-онаси Морт меросни олишни таклиф қилганда, рози бўлмади. Ҳозир ҳисобчи хотира китобларини ёзиш билан банд, катта меросни сарфлашга эса ошиқмаяпти. Алданган аёлнинг катта мероси Бир пайтлар Осиёнинг энг бой аёли бўлган Нина Ванг саратонга чалинганидан хабар топгач, васиятномасини бошқатдан ёзиб, фэншуй устаси Тони Чанга катта мерос қолдирди. Чан, агар аёл васиятномасида унинг ҳам исмини тилга олса, махсус амалиёт бутун умр яшашига ёрдам беришини ваъда қилганди. Унга қадар ҳамма бойлик оиласига аталган, бир қисмигина хайрияга сарфланиши керак эди. Васиятнома эълон қилингач, яқинлари дарров судга мурожаат қилишди. Суд ишни қариндошлар фойдасига ҳал қилди, Чанни эса фирибгарлик ва ҳужжатларни сохталаштиришда айблаб, қамашди. Йўқолган отадан қолган 40 миллион доллар Аргентиналик оқсоч аёл барон Руфино Отеронинг қизи эканлигини исботлаш учун тўққиз ой судма-суд юришга, ҳатто ДНКни солиштириш учун жасадни ёриб кўрдиришга мажбур бўлди. Паоло отаси оқсуяклардан эканлигини ҳар доим тахмин қилган, онаси эса бу сирни қабрга олиб кетганди. Хазиналар яширинган орол Жош бувасини бир неча марта кўрганди, бироқ бу унинг меросига ягона меросхўр бўлишига халал бермади.
Просмотров: 663 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Март 2015  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Na Sayte XITMP3.COM © 2025
    Сделать бесплатный сайт с uCoz