Главная » 2015»Март»5 » Лондон бойлар учун жозибадор шаҳарлар рейтингини бошқармоқда
17:46
Лондон бойлар учун жозибадор шаҳарлар рейтингини бошқармоқда
30 миллион доллардан ортиқроқ маблағга эга бўлган фуқаролар яшаши учун энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди. Бу ҳақда Газета.ру “Knight Frank Russia CIS” компанияси ижрочи директори Мария Котованинг маълумотларига таяниб хабар бермоқда.
“Бу йилги рейтингда Лондон биринчи ўринга чиқиб олди. Ундан кейинги ўринни Нью-Йорк эгаллаб турибди. Россия пойтахти Москва бу борада 17-ўринда”, дейди Мария Котова.
Ушбу рейтингда кучли учликни Ҳонгконг банд қилган. Кейинги ўринларда Сингапур ва Шанхай шаҳарлари ўрин эгаллаган. ТОП-40талик рўйхатда энг кўп Осиё шаҳарлари ўрин эгаллашган.
Рейтингда шаҳарлардаги инфратузилма, таълим, яшаш учун қулайлик ва захираларнинг, шу жумладан пул захираларининг етарли эканлиги инобатга олинган.