Мисрнинг Шимолий Синай вилояти маркази Эль-Ариш шаҳрида уюштирилган теракт натижасида 1 киши ҳалок бўлиб, 25 нафар полиция ходими жароҳат олди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, жангарилардан бири ўз танасига боғланган портловчи моддалар билан полиция маҳкамасига келиб, портлатиш тугмасини босган.
Бу теракт учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч қайси ташкилот ўз зиммасига олмаган. Лекин, тахминларда бу терактни “Мусулмон биродарлар” гуруҳи амалга оширгани айтилмоқда.