Мьянма соҳилида фуқаро кемаси ҳалокатга учраб чўкиб кетиши оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлиб, яна 27 киши бедарак йўқолган. Воқеа 13 март куни кечга яқин юз бергани ҳақида маҳаллий қутқарув хизмати хабар бермоқда.
Кема Таунгок аҳоли яшаш пуктидан Ситтве шаҳрига томон йўлга чиққан вақтда содир бўлган.
Маълумотларга кўра, кема бортида камида 209 киши бўлган. Ҳалокатга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳозирда қутқарув-қидирув ишлари олиб борилмоқда.