Главная » 2015»Март»5 » Октобеда 6-қаватдан тушиб кетган бола тирик қолди
17:54
Октобеда 6-қаватдан тушиб кетган бола тирик қолди
Қозоғистоннинг Октобе шаҳрида 6 ёшли бола 6-қаватдаги уй деразасидан тушиб кетиб, омон қолди, деб хабар берди “Диапазон” газетаси.
Яқин орада жойлашган дўкон эгаси тез ёрдам хизматини чақирган. Вилоят болалар шифохонаси бош шифокори Нурлан Кожиннинг сўзларига кўра, ҳозирда болакайнинг соғлиғига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
“Бола бош чаноқ-мия жароҳати олган, қорин соҳасининг олди ва орқа қисмидан лат еган. Бир томондан, ажабланарлиси, бола 6-қаватдан тушиб, бирорта жойи ҳам синмаган. Одамлар 7-қаватдан йиқилиб, фақатгина кичкина жароҳатлар олиб, тирик қолган ҳолатлар ҳам учраган. Бошқа томондан, одам стулдан йиқилиб ҳам очиқ ҳолда суяк синиши жароҳати олиши мумкин. Ҳаммаси қандай тушишга боғлиқ. Бироқ ота-оналар болаларига эътиборлироқ бўлсалар яхши бўларди”, дейди шифокор.
Маълумот учун, шундай ҳодиса 2014 йилда Чимкентда ҳам содир бўлган. 3 яшар бола 5-қаватдан йиқилиб, тирик қолган. Бола 1-қаватда жойлашган дўкон томига тушган. Боланинг йиғиси йўловчи эътиборини тортган ҳамда у фавқулодда ҳодисалар хизматини чақиртирган. Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар томга чиқиб, болани олиб тушишган. Аниқланишича, Диёс исмли бу бола ота-онаси уйда бўлмаган вақтда ойнадан тушиб кетган.