Главная » 2015»Март»10 » Қозоғистон терроризмга қарши кураш чораларини кучайтиради
08:07
Қозоғистон терроризмга қарши кураш чораларини кучайтиради
Қозоғистон ҳукумати Яқин Шарқдаги вазият ва ИШИД олиб бораётган ишлардан жиддий хавотирлана бошлади. Бу ҳақда Қозоғистон республикаси Сенати вакили Қосим-Жўмарт Токаев БМТ радиосига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Сенатор шу муносабат билан 10-11 июнь кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида жаҳон динлари ва миллий урф-одатлар мавзуига бағишланадиган анъанавий съезд ташкил қилинишини маълум қилган.
Бу съезд 2003 йилдан бери бешинчи марта ташкил қилинади ҳамда унда ИШИД ғояларига қарши ёшлар мафкурасини шакллантириш масалалари муҳокама қилинади.