Главная » 2015»Март»13 » Қозон шаҳридаги ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик жабрлангани маълум қилинди
18:43
Қозон шаҳридаги ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик жабрлангани маълум қилинди
11 март куни Россиянинг Қозон шаҳидаги “Адмирал” номли савдо марказида юз берган ёнғин натижасида 9 нафар хорижлик ҳам жабрлангани маълум бўлди. Бироз олдин икки нафар тожикистонлик ушбу ёнғин қурбони бўлгани ҳақида хабар берилган.
Татаристон марказидаги ёнғин 4 минг кв метр майдондаги савдо маркази бўйлаб тарқалган ва қутқарувчилар бу ҳудуддан 650 нафардан ортиқ кишини кўчиришган. Айни пайтдаги маълумотларда ҳалок бўлганлар 5 киши, жароҳат олган ва шифохонага ётқизилганлар эса 25 нафарни ташкил қилаётгани айтилмоқда.
“Ёнғин вақтида икки тожикистонлик меҳнат муҳожири ҳалок бўлди. Ҳодисада жабрланганлар орасида яна 9 нафар хорижлик бор”, дейилади Россия Федерал Миграция хизматининг Татаристон бўйича бошқармаси ахборотида.
Хабар қилинишича, уч нафар озарбойжонлик, икки нафардан Ўзбекистон ҳамда Вьетнам фуқароси, шунингдек, бир нафардан Қирғизистон ва Тожикистон фуқароси шифохонада қолмоқда.