Главная » 2015»Март»4 » Ўзбекистон Президенти ахборот технологиялари вазирининг ўринбосарларини тайинлади
21:24
Ўзбекистон Президенти ахборот технологиялари вазирининг ўринбосарларини тайинлади
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 3 март куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосарларини тайинлаш тўғрисидаги қарорини имзолади.
Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, Алишер Файзуллаев вазирнинг биринчи ўринбосари, Умид Аъламов, Иброҳим Жўраев, Миродил Сангилов эса вазир ўринбосарлари этиб тайинланган.
Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича маслаҳатчи сифатида таклиф этилган жанубий кореялик Ким Нам Сок ҳам вазир Хуршид Мирзоҳидовнинг ўринбосари сифатида иш олиб боради.