Вход

Регистрация
Главная
 
XITMP3.COM | Musiqiy Portal 
Меню сайта
Категории раздела
Dunyo Yangiliklari [44]
Senga Oshiqman [51]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 48
Статистика


Онлайн всего: 10
Гостей: 10
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Март » 4 » “Ўзбекнаво” плагиат қўшиқларга қарши курашади
10:31
“Ўзбекнаво” плагиат қўшиқларга қарши курашади
Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси “Ижодкор масъулияти: санъаткор этикаси” мавзусида миллий эстрадани ривожлантиришнинг айрим долзарб муаммоларига бағишланган давра суҳбати ўтказди. Бу ҳақда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси расмий сайтида маълум қилинган. Бирлашма ахборот хизмати хабарига кўра, давра суҳбатида айрим хорижий қўшиқлар ва куйларни рухсатсиз ўзлаштириб, муаллифлик ҳуқуқи бўйича халқаро меъёрларни қўпол равишда бузаётган баъзи ўзбек ижрочилари фаолияти таҳлил қилинди. Суҳбат жараёнида мисол тариқасида хонандалар томонидан “ўзбекчалаштирилган” хорижий оригинал қўшиқлар иштирокчиларга ҳавола этилди. Санъатшунос, адабиётшунос олим Шуҳрат Ризаев, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси раиси Рустам Абдуллаев, таниқли журналист Гулчеҳра Файзиева ушбу хунук ҳолатга куюнчаклик билан муносабат билдиришди. Бировларнинг қўшиғини айтиб, аравасида юрадиган замонлар ўтганини, бугун ҳар бир санъаткор миллат шаънини, санъат нуфузини сақлашга масъул эканлигини таъкидлашди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги бошқарма бошлиғи Воҳиджон Аллаёров муаллифлик ҳуқуқи тушунчаси, уни бузганлик учун белгиланган жавобгарлик ҳақида тўхталиб ўтди. Санъаткорларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Келгусида санъаткорларнинг кўчирмакашлик (плагиатлик)ка йўл қўймаслиги учун ОАВ ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилиши режалаштирилган.
Просмотров: 730 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Март 2015  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Na Sayte XITMP3.COM © 2025
    Сделать бесплатный сайт с uCoz