Главная » 2015»Март»9 » Жанубий африкалик зўравон таксичи 525 йилга қамалди
08:49
Жанубий африкалик зўравон таксичи 525 йилга қамалди
Жанубий Африка Республикасида бир қатор зўравонликларни амалга оширганликда айбдор деб топилган шахс 525 йиллик қамоқ жазосига тортилди.
Йоханнесбург олий суди 40 ёшли Лоуренс Мабундуни 21 марта таҳқирлаш, 12 марта талончилик ва битта қотилликка уриниш ҳолатлари бўйича айбдор деб топди.
Суд жараёни давомида жиноятчига “зўравон таксичи” тамғаси босилди, чунки у аёлларни ўз машинасида уларни манзилларига олиб бориб қўйишга таклиф қилиб, ўз “тузоғига” илинтирган. Судда аниқланишича, у ўз қурбонларини улар айтган манзилларга эмас, балки очиқ далага олиб бориб, уларга пичоқ билан таҳдид қилиш орқали номусларига тажоввуз қилган.