Главная » 2015»Март»28 » Жеймс Бонд саргузаштлари ҳақидаги янги фильмнинг тизери чиқди
11:10
Жеймс Бонд саргузаштлари ҳақидаги янги фильмнинг тизери чиқди
YouTube порталида Сэм Мендес томонидан суратга олинган Жеймс Бонд саргузаштлари ҳақидаги навбатдаги «007: Спектр» фильмининг илк тизери жойлаштирилди. Фильм Россия прокатига 2015 йилнинг 6 ноябрида чиқарилади.
Бонд саргузаштларининг навбатдаги 24-қисмида Бонд ўз ўтмишидан хабар олади. Бу хабар Бонднинг махфий ва ёвуз SPECTRE (Special Executive for Counter-intelligence, Terrorism, Revenge, and Extortion — Контрразведка, қасос ва тамагирлик бўйича махсус ташкилот) ташкилотига қарши курашишига туртки бўлади. Ушбу ташкилот агент 007 нинг “классик” фильмларида учрайди. Режиссёр янги фильм ундан олдин чиққан “007: “Скайфолл” координаталари” номли қисмининг тўғридан-тўғри давоми бўлмаслигини айтди.
Фильмда ролларни Дэниэл Крэйг, Моника Беллуччи, Рэйф Файнс, Леа Сейду, Дэйв Батиста, Кристоф Вальц, Бен Уишоу, Наоми Харрис, Стефани Сигман, Эндрю Скотт ва бошқалар ижро этишган.