Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Статистика
Онлайн всего: 10 Гостей: 10 Пользователей: 0
|
 |
|
 | |  |
| Главная » 2015 » Апрель » 20
“Порту” клуби ҳимоячиси Алекс Сандро ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақида “Daily Star” нашри хабар қилмоқда.
Футболчига бир йўла иккита топ-клуб – “Манчестер Сити” ва “Ювентус” клублари қизиқиш билдиришмоқда. Сандро қайси клубга ўтиши борасида тез орада бир қарорга келиши кутилмоқда.
|
“Реал” ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл жароҳат олиб, сафдан чиқди. Унинг майдонга қайтиши учун камида 2-3 ҳафта керак бўлиши айтиб ўтилмоқда.
Уэльслик футболчи тиббик текширувлардан ўтганидан кейин бу нарса аниқ бўлди. Шу тариқа Бэйл “Атлетико”га қарши жавоб ўйинида майдонга туша олмайди.
Бундан аввалроқ, Лука Модрич 6 ҳафтага сафдан чиққани хабар қилинганди.
|
“Барселона” клуби бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигасининг 1/4 финали жавоб ўйинидан ўрин олган “ПСЖ”га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Парижликлар учун биринчи ўйин натижаси салбий бўлди. Улар жавоб ўйинида буни ўнглашга интиладилар.
Бизнинг мақсадимиз ҳам аниқ – ўйинда ғалаба қозонмоқчимиз. Ярим финалга чиқиш учун кимда имконият кўплиги ҳақида бир нарса деёлмайман.
Кейинги босқичга чиқиш учун яна битта ажойиб ўйин ўтказишимиз керак. Биз Чемпионлар лигаси фаворити эмасмиз, “ПСЖ” ҳақида ҳам, бошқа иштирокчилар ҳақида ҳам худди шуни айтиш мумкин”, - дейди Энрике.
|
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар лигасида ўзига ҳос рекорд ўрнатди. Яъни португалиялик футболчи Чемпионлар лигасининг қаторасига 12 та сафар учрашувларига гол киритишга муваффақ бўлди. Криш «Атлетико» билан ўйинда бу ёқимли анъанасини тўхтатган бўлса ҳам, ана шу натижа рекорд учун етарли бўлди.
Роналду сафардаги голли сериясини ўзининг жонажон стадионларидан бири бўлган «Олд Траффорд»да бошлаган эди. Чемпионлар лигасининг 2012-2013 йилги мавсуми нимчорак финал доирасида кечган ўйинда Роналду «Манчестер Юнайтед» дарвозасини ишғ ол қилган эди.
Қуйида унинг сафардаги голлар серияси ҳақидаги маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
2012/2013-йилги мавсум
1. «Манчестер Юнайтед» - «Реал» 1:2 (69)
2. «Галатасарой» - «Реал» 3:2 (7,90)
3. «Боруссия» Д - «Реал» 4:1 (43)
2013/2014-йилги мавсум
4. «Галатасарой» - «Реал» 1:6 (63,66,90)
5. «Ювентус» - «Реал» 2:2 (52)
6. «Копенгаген» - «Реал» 0:2 (48)
7. «Шалке 04» - «Реал» 1:6 (52,89)
8. «Бавария» - «Реал» 0:4 (34,90)
2014/2015-йилги мав
...
Читать дальше »
|
“Челси” томонидан ижарага жўнатилган ўнлаб футболчилардан бири, 2014-15 йиллар мавсумини “Мидлсборо” сафида ўтказган Патрик Бэмфорд чемпионшипда мавсумнинг энг яхши футбочиси деб тан олинди.
Бэмфорд бу номга эришиш йўлида “Уотфорд” голеадори Трой Дини ҳамда “Ипсвич”нинг тажрибали ҳужумчиси Дэрил Мерфи билан рақобатлашган эди.
Айни вақтда 21 ёшда бўлган Бэмфорд мавсум давомида “Мидлсборо” сафида 37 марта майдонга тушган ва 17 голга муаллифлик қилган.
Маълумот учун, “Мидлсборо” айни вақтда чемпионшипда 3-ўринни эгаллаб турибди ва АПЛга қайтиш учун ҳаракат қилмоқда.
|
УЕФА Европа Чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар бригадасини эълон қилди. Унга кўра, ушбу босқичнинг марказий ўйини сифатида эътироф этилаётган “Реал” – “Атлетико” ўйинини Феликс Брих бошчилигидаги германиялик ҳакамлар бригадаси бошқаради.
“Монако” ва “Ювентус” жамоалари ўртасидаги учрашувда ҳакамлик қилиш эса шотландиялик Уильям Колламга ишониб топширилди. Ҳар иккала ўйин 22 апрель куни Тошкент вақти билан 23.45да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Мадрид дербисини ташкил этувчи жамоаларнинг илк учрашувида ҳисоб очилмаган эди. “Ювентус” эса Артуро Видалнинг ягона голи эвазига “Монако”дан устун келганди.
|
Дортмунднинг «Боруссия» клуби бош мураббийи Юрген Клопп ёзда «Арсенал»ни қабул қилиб олиши мумкин. 47 ёшлар мутахассис Лондон жамоаси бош мураббийлиги учун асосий номзод бўлиб турибди.
Бундан ташқари, Арсен Венгер «Арсенал»да қолиши ва бошқа лавозимни эгаллаши мумкин.
Клопп эса мавсум якунланганидан кейин «Боруссия»ни тарк этиши ҳақида баёнот берганди.
|
Лионель Мессининг "Барселона" сафидаги расмий ўйинларда урган голлари сони 400тага етди. Бундан унинг мухлислари, клуби раҳбарияти, мураббийлари хурсанд бўлишди.
|
Хорватия терма жамоаси шифокори Борис Немец "Реал" яримҳимоячиси Лука Модричнинг жароҳатида мадридликлар устози Карло Анчелоттини айблади.
"Модрич ҳар ўйинда 90 дақиқа ўйнади. У Анчелотти туфайли катта босимда қолди. У босқичма босқич ҳаракатланиши керак эди. Модрич оёғига зарбаолиб жароҳатлангани йўқ, у ўйнашга 100 фоиз тайёр эмас эди. Агар унга катта юклама берилмаганда, жароҳат олмаган бўлар эди", - дейди немец.
Эслатиб ўтамиз, Модричнинг ўнг тиззаси пайлари чўзилган бўлиб, 29 ёшли футболчи мавсум охиригача майдонга туша олмайди.
|
"Челси" клуби ва Франциятерма жамоаси ҳимоячиси Курт Зума келажакда "Олтин тўп"ни қўлга киритиш орзуси ҳақида гапирди.
"Мени кўпинча Марсел Десайи билан таққослашади, у ажйиб фаолиятга эга бўлган. У - футбол афсонаси, катта учрашувларда иштирок этган. Мен эса энди йўлга тушдим, ҳали кўп нарсани исботлашим керак. Мен бир кун келиб "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истайман. Мен орзу қилишни севадиган инсонман", - дейди Зума.
|
"Милан" бош мураббийи Филиппо Индзаги Италия чемпионатида "Интер"га қарши учрашувдан сўнг (0:0) фикрлари билан ўртоқлашди.
Учрашув ҳаками учта голни инобатга олмади ва Лука Антонеллининг қўлига тўп теккан вазиятда "Милан" дарвозасига пенальти белгиламади.
"Антонелли атайин қилди, деб ўйламайман. Бу вазиятда мен ҳам пенальти бермаган бўлар эдим. Мен жамоамдан биринчи бўлимнинг иккинчи ярмида кўп нарса кутган эдим. Бу вақтда тўпни кўпроқ назорат қилиб, кўп вазиятлар яратган эдик. Гол уриш керак эди.
Жамоамиз нималарга қодир эканини кўрсатди. Ютишимиз ҳам, ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Шунинг учун дуранг - ҳаққоний натижа деб ўйлайман", - дейди Индзаги.
|
Мавсум охирида эркин агентга айланадиган Даниэль Алвесни «Барселона» ўзида сақлаб қолмоқчи. Каталония жамоаси президенти Хосеп Бартомеу 31 ёшли футболчини "Камп Ноу"да олиб қолиш учун музокарани шахсан ўзи олиб бормоқда.
"Марка" нашри маълумотларига кўра, «Барселона» клуби ўйинчига «ПСЖ» таклиф қиган шарт — йиллик 9 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр.
"Кўк-анорранглилар" охирги марта Алвесга 5 миллион евро йиллик маош таклиф қилишганди.
|
Украина чемпионатида ўтказилаётган 20-тур баҳслари доирасида ҳамюртимиз Санжар Турсунов тўп тепаётган “Ворскла” клуби ўз майдонида Запорожьенинг “Металлург” жамоасини қабул қилиб, рақиб дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди.
Қувонарлиси, иккинчи голга айнан терма жамоамиз ярим ҳимоячиси муаллифлик қилди. Турсунов рақиб жарима майдончаси ичидан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди. Бу ғалабадан сўнг полтаваликлар Европа Лигасига бериладиган ўринлар учун курашни давом эттиради.
ВОРСКЛА – МЕТАЛЛУРГ З 5:0
Голлар: Ковпак, 23, 68, САНЖАР ТУРСУНОВ, 31, Шиндер, 70, Громов, 82
“Ворскла”: Богуш, Симинин, Даллку, А. Ткачук, Сапай (Пердута, 80), Чеснаков, Дедечко (Скляр, 85), Громов, САНЖАР ТУРСУНОВ, Шиндер, Ковпак (Мищенко, 79)
“Металлург З”: Старцев, Лисицкий (Кузнецов, 72), Пашаев, Рудика (Жураховский, 46), Платон, Гвилия, Каплиенко (Юсов, 29), Балич, Курилов, Лепа, Орелеси
Огоҳлантиришлар: Даллку — Рудика, Гвилия, Юсов, Пашаев, Платон
|
Италия А сериясининг 31-тури доирасида бўлиб ўтган "Интер" ва "Милан" жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади.
Ўйин анча қизиқарли ўтди. Айниқса, иккинчи бўлимда Манчини шогирдлари бир қатор имкониятлардан фойдалана олишмади, уларга омад етишмади.
Интер – Милан 0:0
Интер – Ханданович, Д`Амброзио, Видич, Раноккия, Жезус, Ньюкури (Оби, 67), Медель, Эрнанес, Ковачич (Шакири, 77), Икарди, Паласио.
Милан – Лопес, Абате, Мексес, Алекс (Палетта, 70), Антонелли, ван Гинкел, де Йонг, Сусо (Дестро, 73), Поли (Черчи, 81), Бонавентура, Менез.
Огоҳлантиришлар: Медель (28), де Йонг (33), Жезус (36), Абате (82), Д`Амброзио (83), Эрнанес (84).
| |
| |
 | |  |
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|