Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|
 |
|
 | |  |
| Главная » 2015 » Апрель » 11
Манчестер Юнайтед" клуби Дортмунднинг "Боруссия"сида тўп сураётган ярим ҳимоячи Гюндоган билан жиддий қизиқмоқда.
Немис ОАВ тарқатган маълумотларга кўра, дортмундликлар футболчи билан шартномани узайтириш ниятида, бироқ ёзда футболчини қўлдан чиқаришлари ҳам ҳеч гап эмас.
|
Италия терма жамоаси ва "Милан" клуби собиқ сардори Паоло Малдини футболчилик фаолияти давомида энг қийин рақиблари сифатида Диего Марадона, Зайниддин Зидан ва Роналдолар бўлганини айтиб ўтди.
"Менинг энг қийин рақибларим Диего Марадона, Зайниддин Зидан ва Роналдолар бўлган эди. Роналдо икки йил "Интер"да ўйнади ва феномен эди. Шунингдек Зайниддин Зидан ҳам", - дейди Мальдини.
Эслатиб ўтамиз, Паоло Мальдини 1984 йилдан то 2009 йилга қадар Италия миллий терма жамоаси ва "Милан" клуби сафида 1000 дан ошиқ учрашувда майдонга тушган.
|
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал «Манчестер Сити»га қарши кечадиган ўйин олдидан фикрларини билдириб ўтди.
"Астон Вилла" жуда ҳимоявий ўйин намойиш қилган эди. "Манчестер Сити" бундай ўйнайди, деб ўйламайман.
Узоқ паслар билан қарши ҳужумда ўйнайдиган жамоага қарши туриш жуда қийин. "Манчестер Сити" бундай қилади, деб ўйламайман. Шу сабабли улардан кўп ҳам қўрқаётганим йўқ. Аммо биз охирги ўйинни уларга бой берган эдик.
Мен "Манчестер Сити"дан кўра "Астон Вилла"дан кўпроқ қўрққан эдим. Чунки бу ўйинда ҳар бир футболчимиз катта иштиёқ билан майдонга тушади", - дейди мураббий.
|
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти дарвозабон Икер Касильяснинг кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
"Икер қолишни исташини аниқ айтди. Клубдаги барча одамлар ҳам унинг қолишини истамоқда. Мен ҳам шу гапни айтишим мумкин", - дейди Анчелотти.
|
Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти Испаниянинг "Барселона" жамоаси ҳимоячиси Дани Алвесга кўз тикмоқда.
Calciomercato нашрининг маълумотига кўра, "МЮ" 31 ёшли бразилиялик футболчига уч йиллик шартнома таклиф қилган.
Манкунианликлар Алвесдан ушбу таклифга апрел ойининг охирига қадар жавоб беришини талаб қилишмоқда.
Акс ҳолда, инглизлар ўз эътиборларини бошқа номзодларга қаратишади.
|
Англиянинг “Ливерпуль” клуби раҳбарияти Португалиянинг “Спортинг” жамоаси дарвозабони Руи Патрисиуга жиддий тарзда қизиқиш билдирмоқда.
Хабар қилинишича, лиссабонликлар 27 ёшли посбонни 15 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёрлар.
Айтиш жоизки, музокараларда машҳур футбол агенти Жорже Мендеш иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Патрисиуга Франциянинг “Монако” клуби томонидан қизиқиш борлишги ҳақида маъулмот тарқалганди.
|
Испаниянинг "Барселона" клуби чап қанот ҳимоячиси Хорди Альба билан янги шартнома борасида музокараларни бошлаб юборди.
El Mundo Deportivo нашрининг маълумотига кўра, каталонияликлар футболчининг агентлари билан битимни 2020 йилга қадар узайтириш борасида илк музокаралaрни ўтказишган.
Жорий мавсумда Альба Ла Лиганинг 23та ўйинида иштирок этиб, битта гол ҳамда учта голли узатмага муаллифлик қилган.
|
Salom xurmatli foydalanuvchilar! Bugun biz
Odnoklassniki saytida qanday qilib doimiy
online bo'lish haqida gaplashamiz!
Buning uchun bizga Android rusumli telefon
kerak bo'ladi! Dastlab Android uchun Agent
dasturini yuklab
olamiz. So'ng dasturga Login va Parolimizni
kiritib, "saqlash"ni yoqamiz va o'rta
("svernut") tugmasini bosamizda, chiqib
ketamiz! Qarabsizki, endi profilimiz doimiy
online xolatiga o'tadi!
Lekin buni yomon tarafi ham
bor! Gap shundaki, xisobingizda mablag'
mavjud bo'lmasa va telefon quvvati mavjud
bo'lmasa, bu holat o'chadi!
Bu xizmat uchun balansimizdan biroz
mablag' ketishi mumkin! Lekin, ko'p emas!
Hammaga omad!
|
Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо замонавий футболчилар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Менда футболдан роҳатланиш бор. Аммо негадир одамлар футбол ҳаётнинг энг муҳим қисми деб аташади. Португалияда “онадан ва севимли футбол клубидан бошқа ҳамма нарсани алмаштирса бўлади”, деган гап юради. Мен футболнинг маданий, сиёсий ва жамоат ичидаги кучини биламан, лекин қандай қилиб футболчи дунёнинг энг машғур 100 нафар нуфузли одамлари рўйхатига киритилиши мумкин?»
«Роналду – ўттизинчи, Месси – қирқ бешинчи? Бу беъманилик. Биз бировларнинг ҳаётини қутқариб қолаётганимиз йўқ. Тўғри, кимдир жамоаси ютқазгани учун ўзини бешинчи қаватдан ташлаб юбориши мумкин. Лекин бу ўша инсоннинг ўзидаги муаммо сабаб»
«Қандай қилиб футболчи ёки мураббийни олим ёки бир шифокорга тенглаштириш мумкин? Бу бўлмаган иш», дея Моуриньонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Тhе Telegraph нашри.
|
Ливерпул" ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлинг жамоа билан янги шартном имзолашни истамаяпти.
Хабар қилинишича, Англия терма жамоаси футболчиси бошқа клублардан тушадиган таклифларни кўриб чиқмоқчи. Эслатиб ўтамиз, Стерлинг яқинда "Ливерпул" таклиф қилган янги шартномани рад этган эди. Унга кўра футболчининг бир ҳафталик маоши 100 минг фунтни ташкил этиши лозим бўларди.
Эслатиб ўтамиз, Стерлинг билан «Челси», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» қизиқиш билдирмоқда.
|
"Марсел" бош мураббийи Марсело Бьелса Саудия Арабистони терма жамоаси бошқарувига тайинланиши мумкин.
Саудия Арабистони футбол федерацияси мураббийга таклиф билан чиққан ва ундан терма жамоани 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёрлашни сўраган. Шартномага кўра Бьелса бир йилда 10 миллион евро маош олиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, Марсело Бьелса 1998 йилдан то 2004 йилга қадар Аргентина терма жамоасини ва 2007-2010 йиллар оралиғида эса Чили терма жамоасини бошқарган.
|
"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике ёзда жамоадан кетиши кутилаётган Дани Алвес ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Алвеснинг охирги ўйинлардаги хатолари? Агарда мен ҳам Дани Алвеснинг агенти каби фикрлаганимда, у бир дақиқа ҳам ўйнамаган бўларди. Аммо бахтимизга мен бошқача фикрлайман", - дейди Хави.
Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам Дани Алвеснинг агенти футболчи олган таклифлар орасида "Барселона"нинг янги шартнома борасидаги таклифи молиявий жиҳатдан энг ёмони эканини айтган эди.
|
Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Альваро Мората ўтган мавсум 20 миллион евро эвазига "Реал"дан туринликлар сафига ўтган эди. 22 ёшли ҳужумчи Мадридга қайтиш ҳақида ўйламаётганини билдирди.
"Агарда ҳаммаси яхши кечса, мен "Ювентус"да ҳали узоқ йиллар ўйнайман.
"Реал"га қайтиш? Бу ҳақида мутлақо ўйлаганим ҳам йўқ. Туринда мен ўзимга бўлган ишончни қайтариб олдим. Бунга қадар эса ўзимни жуда даҳшатли ҳис қилаётгандим. Клуб менга ишонди ва жамоага кераклигимни билдирди. "Ювентус" мен учун катта маблағ сарфлади.
Менда молиявий жиҳатдан фойдалироқ бошқа таклифлар ҳам бор эди. Аммо мен "Ювентус"ни танладим", -дейди Мората.
Эслатиб ўтамиз, Мората жорий мавсум "Ювентус" таркибида турли мусобақаларда 35 бора майдонга тушиб, 11 та гол урган ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.
|
Ўзбекистон чемпионати Биринчи лига жамоалари 2-тур учрашувларини ўтказишди.
“Бунёдкор” фарм-клуби Наманган вилоятининг “Косонсой” жамоасини қабул қилди. Клуб тарбияланувчилари бу сафар ҳам ҳисобда олдинда бориб, якунда мағлубият аламини тортдилар.
Худди биринчи тур доирасида «НБУ-Осиё»га қарши кечган ўйиндаги каби Абдуллоҳ Абдуллаев ҳисобни очишга эришди. Лекин бўлим ўрталарида “Косонсой” ҳужумчиси Даврон Исоқов икки бор "Бунёдкор-2" дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига иродали ғалабани тақдим этди.
Шу тариқа, "Бунёдкор-2" дастлабки икки турда очко жамғара олмади. Эслатиб ўтамиз, клуб Биринчи лиганинг дастлабки турида «НБУ-Осиё»га қарши майдонга тушган ва 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Шу тариқа ёш "қалдирғочлар" жорий мавсум қаторасига мағлубиятга учрамоқда.
Ўзбекистон Биринчилиги. “Шарқ” минтақаси. 2-тур
“БУНЁДКОР-2” (Тошкент) – «КОСОНСОЙ» (Косонсой) 1:2
Голлар: А.Абдуллаев (3) – Д.Исаков (26, 35)
Огоҳлантиришлар: Д.Жўраев (39), Д.Умиров (51), С.Қодирқулов (64) – Б.Каримов (
...
Читать дальше »
|
Лондоннинг "Арсенал" клуби "Рома" ҳимоячиси Костас Маноласга қизиқиш билдирмоқда.
"Тўпчилар" ўтган йилнинг ёзида ҳам Греция терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олишга уриниб кўрган эдилар. Аммо 23 ёшли Манолас Италияда қолишни маъқул кўрган.
Маноласнинг трансфер қиймати 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Жорий мавсум ҳимоячи "Рома" таркибида турли мусобақаларда 34 учрашувда майдонга тушган.
|
"Ливерпул" раҳбарияти ярим ҳимоячи Раҳим Стерлингни ёзда сотиб юбормоқчи эмас.
Мерсисайдликлар ва футболчи ўртасидаги музокара боши берк кўчага кириб қолган. Агарда янги шартнома имзоланмаган тақдирда, Стерлинг 2017 йилда жамоадан текинга кетиши мумкин. Шунга қарамай, "Ливерпул" раҳбарияти 20 ёшли футболчини сотиб юбормоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, Стерлинг билан "МЮ" ва "Арсенал" қизиқиш билдирган. Футболчи жорий мавсум "Ливерпул" таркибида турли мусобақаларда 45 учрашувда майдонга тушган ва 10 та гол киритиб, 8 та голли узатмани амалга оширган.
|
 "Barcelona" jamoasi bugun mexmonda "Sevilla" jamoasiga qarshi o'yin olib boradi, bu o'yin bizning vaqt bilan bugun 23:00da boshlanadi. O'yin oldidan o'zaro to'qnashuvlar tarixiga nazar solamiz.
• Barcha uchrashuvlar - 171
• "Barcelona"ning g'alabasi - 95
• "Sevilla"ning g'alabasi - 42
• Durrang - 34
• Urilgan gollar - 347-216 (+131)
| |
| |
 | |  |
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|