Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Статистика
Онлайн всего: 11 Гостей: 11 Пользователей: 0
|
 |
|
 | |  |
| Главная » 2015 » Апрель » 12
Савол: ассалому алайкум. Саволим
шундан иборат, эркак киши бир аёл билан
зино қилиб, кейин унга уйланса бўладими?
Жавоб: ва алайкумус салом. Эркак бирон
аёл билан зино қилган бўлса, уларнинг
никоҳи тўғри бўлишида ҳеч қандай
ихтилоф йўқ. Лекин бунда икковлари ҳам
тавба қилиб, тўғри йўлга киришлари
керак. Аммо никоҳга олувчи у билан зино
қилмаган бўлса, уламолар бу борада
ихтилоф қилишган. Шофеъий, Молик,
Аҳмад ибн Ҳанбал, Абу Юсуф ва Зуфар:
“Бундай никоҳ тўғри эмас”, дейишган.
Аммо Абу Ҳанифа ва Муҳаммадлар
наздида зинокор аёлга уйланиш тўғри
бўлади.
Аллоҳ таоло шундай деган: “Зинокор
эркак фақат зинокор аёлга ёки мушрикага
уйланади. Зинокор аёлга фақат зинокор
эркак ёки мушрик уйланади. Ва бу (яъни,
зинокор аёлларга уйланиш) мўминларга
ҳаром қилингандир” (Нур, 3).
Саҳиҳ қавлга кўра, бу ердаги “уйланиш-
никоҳланиш”дан мурод “зино қилиш”дир.
Шунда оятнинг маъноси қуйидагича
бўлади: “Зинокор эркак фақат зинокор
аёл ёки мушрика билан зино қилади. Бу
қабиҳ ишни ос
...
Читать дальше »
|
Савол: ассалому алайкум. Мен бир йилдан
буён Россияда ишлайман. Аёлим билан
анчадан бери кўришмаганим учун
орамизга талоқ тушиб қолмайдими?!
Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Жавоб: ва алайкумус салом. “Талоқ” сўзи
луғатда “озод қилиш”, “қўйиб юбориш”
каби маъноларни англатади. Шаръий
истилоҳда маълум-аниқ ёки кинояли
(талоққа далолат қилувчи) сўз ё бўлмаса
унинг ўрнини босувчи бирон ишора билан
никоҳ шартномасини кўтаришга талоқ
дейилади.
Эр ва хотин ўртасига бирон сабабсиз
талоқ тушмайди. Жумладан, уларнинг узоқ
айрилиқлари ёки бирга яшасалар-да,
анчадан бери жинсий алоқа
қилмаётганлари талоққа сабаб бўлмайди.
Эр хотинини “сен талоқсан”, деб талоқ
қилмаса ёки талоққа далолат қилувчи
бирон сўз айтмаса, улар орасига талоқ
тушмайди. Ислом шариатида талоқ жуда
масъулиятли ва нозик масаладир. Хотинни
талоқ қилиш имкони фақат эрга берилган.
Яна шу нарсаларни билиб олиш керакки,
талоқ тушиши учун эр-хотин ўртасидаги
никоҳ тўғри қийилган бўлиши керак. Кейин
хотинни
...
Читать дальше »
|
Савол: Бир биродаримизнинг аёли ҳозирча
туғишни истамай, пуштни тушириш (аборт)
учун ҳаракат қиляпти. Бу борада
шариатнинг ҳукми қандай? Агар туғиш она
соғлигига хавф солса, ҳомилани тушириш
жоизми?
Жавоб: Бу масала фиқҳий китобларда
батафсил ёритилган. Фуқаҳоларнинг бу
ҳақдаги сўзлари ва хулосаларидан энг
кучли ва эҳтиётлисини қуйидаги тартибда
баён этиш мақсадга мувофиқ:
Биринчидан, фуқаҳоларнинг ҳаммалари
пуштни жон киргизилгандан сўнг
заруратсиз тушириш (олдириш) ҳаром, деб
айтганлар. Она ҳаёти хатарда қолиши каби
ҳолат бўлганида пуштни тушириш мумкин.
Ҳадиси шарифларда кўрсатилганидек,
пушт яратилишининг аввалги тўрт ойидан
сўнгги ўн кун ичида унга жон киргизилади.
Иккинчидан, жуссасидан баъзи аъзолар:
соч, бармоқ, оёқ кабилар кўринган ва
билинган ҳомилани тушириш жиноятдир.
Унинг тушишига сабабчи бўлган одамга,
она ё бошқа бўлса-да, «ғурра» (пушт
товони) бериш вожиб бўлади. Уламо ва
фуқаҳоларнинг бу борадаги фикрлари
бундай: бу босқичдаги пуштда жон
бўл
...
Читать дальше »
|
Савол: никоҳ ўқилиши ҳақида маълумот
берсангиз!
Жавоб: бисмиллаҳ, валҳамдулиллаҳ.
“Никоҳ” шаръий истилоҳда жинсий
муомалани ҳалол қилиш учун битилган
ақддир. Яъни, уйланиш, оила қуриш
“никоҳ” дейилади.
Ҳанафий мазҳабига кўра, никоҳнинг шарти
тўртта. Булар: 1. Ижоб ва қабул, 2. Эр, 3.
Хотин, 4. Икки гувоҳ.
Ижоб никоҳланаётган икки тарафдан
бирининг олдиндан қилган таклифидир.
Иккинчи тарафнинг бу таклифни қабул
қилиши “қабул” дейилади. Ижоб ва қабул
ўтган замон феъли билан ифодаланади.
Масалан, эр “сени хотинликка қабул
қилдим” ёки хотин “сизни эрликка қабул
қилдим” дейиши талаб этилади. “Сени
хотинликка қабул қиламан” каби келаси
замонни англатувчи жумла билан никоҳ
ўрнига ўтмайди.
Агар таклиф келаси замонда, масалан
“фалончи қизи, сиз фалончи ўғлига
хотинликка рози бўласизми?” деб
сўралганда, қиз “рози бўлдим”, деса ҳам
никоҳ тўғри бўлади. Муҳими қабул ўтган
замонда бўлиши керак.
Турмушга чиқаётган қиз балоғатга етган
бўлса, унинг розилиги шарт. Агар
балоғ
...
Читать дальше »
|
"Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" жамоалари ўртасидаги учрашувда майдонга тушадиган футболчилар номи маълум бўлди.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Блинд, Джонс, Смоллинг, Феллайни, Янг, Кэррик, Валенсия, Эррера, Мата, Руни.
Манчестер Сити – Харт, Сабалета, Демичелис, Компани, Клиши, Фернандиньо, Сильва, Навас, Туре, Милнер, Агуэро.
----------------------------------------------------------
1" Учрашув бошланди.
2' "Юнайтед"нинг биринчи ҳужуми ва чап қанотдан узатилган тўпни меҳмонлар қайтариб юборишди.
3' "Сити"нинг жавоб ҳужуми. Сабалетанинг тўп узатишўи аниқ чиқмади. Ҳужумни энди бошқатдан ташкил этишмоқда.
5' Мана вазият! Хесус Навас дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Унинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Бурчак тўпи.
6' "Шаҳарликлар"нинг яна бир ҳужуми бесамар якунланди. "Сити" жуда фаол.
7' ГОООООЛЛЛЛЛ! ГООООЛЛЛЛ! Агеэро!
7' Давид Сильва жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни Агуэрога узатди. Серхио эса бу вазиятда қийинчиликсиз дарвозани ишғол этди. 0:
...
Читать дальше »
|
Англия чемпионатининг навбатдаги турида "КПР" ўз майдонида "Челси"ни қабул қилди.
Қизиқарли ва муросасиз кечган учрашувда меҳмонлар катта қийинчилик эвазига ғалаба қохондилар. Дарвозабоннинг қўпол хатосидан кейин Фабрегас дарвозани ишғол этди ва "Челси"га навбатдаги уч очони тақдим этди.
Ушбу ғалабадан кейин Жозе Моуриньо шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 73тага етди ва улар турнир пешқадамлигини янада мустаҳкамлаб олдилар.
КПР – Челси 0:1 (0:0)
Гол: 0:1 – 88 Фабрегас.
КПР – Грин, Онуоха, Колкер, Хилл, Раньери (Кранчар, 81), Исла, Генри, Филлипс, Бартон, Остин, Замора (Хойлетт, 83).
Челси – Куртуа, Иванович, Терри, Кэйхилл, Аспиликуэта, Рамирес (Оскар, 56), Матич, Фабрегас (Зума, 90), Виллиан (Куадрадо, 80), Азар, Дрогба.
Огоҳлантиришлар: Дрогба (60), Замора (75), Раньери (78).
|
Англия чемпионатининг 32-туридан ўрин олган «КПР» ҳамда «Челси» клублари ўртасидаги учрашувда майдонга тушадиган асосий таркиб футболчиларининг номи маълум бўлди.
Улар билан танишинг:
«КПР»:
Грин, Исла, Колкер, Хилл, Филлипс, Сандро, Бартон, Генри, Замора, Остин.
«Челси»:
Куртуа, Иванович, Кэйхилл, Терри, Аспиликуэта, Матич, Фабрегас, Рамирес, Виллиан, Азар, Дрогба.
|
“Барселона” клуби ҳужумчи Педрони “Интер” аъзоси Матео Ковачичга алмашиш ниятида. Миланликлар Педро борадасида таклиф билан чиқишганида “Барселона” раҳбарияти унинг ўрнига Ковачични сўраган.
Аммо “Интер” вакиллари 20 ёшли ҳужумчи билан хайрлашиш ниятлари йўқлигини аввал ҳам кўп бора маълум қилишганди.
Матео Ковачич жорий мавсумда 35та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол киритган. Педрога келадиган бўлсак, унинг ўзи “Интер” вариантини кўриб чиқишга тайёрлигини билдириб ўтди.
|
“PSJ” klubi hujumchisi Zlatan Ibrohimovich Fransiya ligasi Kubogi finalining eng yaxshi futbolchisi deb topildi, deb xabar beradi “Uff.uz”.
Zlatan Ibrohimovich. Foto: smotrisport.tv
“Bastiya”ga qarshi kechgan o‘yin 4:0 hisobida yakuniga yetdi. Ibrohimovich ushbu uchrashuvda dubl qayd etishga muvaffaq bo‘ldi. Yana ikkita golga Edinson Kavani mualliflik qildi.
Ma’lumot uchun, joriy mavsumda shvetsiyalik futbolchi “PSJ” tarkibida 33 ta o‘yinda qatnashib, 28 ta gol kiritgan.
| |
| |
 | |  |
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|