Англия чемпионатининг навбатдаги турида "КПР" ўз майдонида "Челси"ни қабул қилди.
Қизиқарли ва муросасиз кечган учрашувда меҳмонлар катта қийинчилик эвазига ғалаба қохондилар. Дарвозабоннинг қўпол хатосидан кейин Фабрегас дарвозани ишғол этди ва "Челси"га навбатдаги уч очони тақдим этди.
Ушбу ғалабадан кейин Жозе Моуриньо шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 73тага етди ва улар турнир пешқадамлигини янада мустаҳкамлаб олдилар.
КПР – Челси 0:1 (0:0)
Гол: 0:1 – 88 Фабрегас.
КПР – Грин, Онуоха, Колкер, Хилл, Раньери (Кранчар, 81), Исла, Генри, Филлипс, Бартон, Остин, Замора (Хойлетт, 83).
Челси – Куртуа, Иванович, Терри, Кэйхилл, Аспиликуэта, Рамирес (Оскар, 56), Матич, Фабрегас (Зума, 90), Виллиан (Куадрадо, 80), Азар, Дрогба.
Огоҳлантиришлар: Дрогба (60), Замора (75), Раньери (78).
|