Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|
 |
|
 | |  |
| Главная » 2015 » Апрель » 16
"Ал-Садд" клубираҳбарияти "Барселона" яримҳимоячиси Хави Эрнандесни ўз сафига қўшиб олиш ниятидан воз кечгани йўқ.
Хабарларга кўра, "Ал-Садд" Испания терма жамоаси собиқ футболчисига етти йиллик шартнома таклиф қиляпти. Шартларга кўра, Хави уч йил футболчи сифатида фаолият юритиб, клуб академиясига ҳам ёрдам беради, қолган тўрт йил эса Хави "Ал-Садд" элчиси бўлади. Битимнинг молиявий томонлари ҳақида ҳечқандай маълумот йўқ.
|
“Наполи” ҳимоячиси Хосе Кальехон узоқ давом этган музокаралардан кейин “Атлетико”га ўтишга розилик берди. “Матрасчилар” 28 ёшли футболчи учун 20 миллион евро тўлайдиган бўлдилар.
Кальехон 2013 йил “Наполи” таркибига ўтганди. Жорий мавсумда у Италия чемпионатида 30та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол киритган ва 2та голли узатма берган.
Терма жамоа таркибида бу йил ҳисобидан 1та ўйинда қатаншди.
|
Duduqlanish
bu
nutqning
tempi,
ravonligi,
harakatining
buzulishi
bo'lib,
nutq
apparatining
turli
hil
joyidagi
tutqanoq natijasida kelib
chiqadigan buzulishdir.
Duduqlanayotgan bolada biz
nutqning to'xtab qolishi yoki
nutq davomida ayrim tovushlarni
bir necha bor qaytarib borishini
kuzatishimiz mumkin.
Duduqlanish ko'pincha ikki
yoshdan besh yoshgacha bo'lgan
bolalarda uchraydi. Bolaga o'z
vaqtida yordam berish uchun
duduqlanishning eng asosiy
alomatlarini ota onalar vaqtida
ko'ra bilishlari lozim. Ular:
Bola birdan gapirmay jim bo'lib
qoladi. Bu sukunat ikki soatdan
bir kungacha cho'zilib ketishi
mumkin bo'lib, undan keyin bola
duduqlanib gapirishni boshlaydi.
Agar ayni shu paytda
mutaxassisga uchrashsangiz
bolaga tez yordam berish
mumkin bo'ladi;
Ayrim so'zlar oldida kerakmas
tovushlarni ishlatadi ("a" va "i"
tovushlari);
Birinchi bo'g'inlarni yoki butun
so'zlarni gap oldidan qaytaradi;
So'z yoki gapni o'rtasida
majburan to'xtab qoladi;
Gap b
...
Читать дальше »
|
Онанизм амалга оширилиш тарзига кўра
шартли икки турга бўлинади. Биринчи тури
руҳий онанизм бўлиб, эҳтиёж ҳар хил
ҳолатларни кўз олдига келтириб шаҳвоний
хаёл суриш билан қондирилади.
Иккинчи, механик турда эса жинсий
аъзоларга тегинилиб, қитиқланилиб ҳирс
қондирилади. Бу ҳолат, балоғат давридан
то турмуш қургунга қадар жинсий
фаолликка қараб, ҳафтада бир ёки икки-
уч маротаба давом этиб, кўпинча турмуш
қурилганидан сўнг буткул йўқолиб кетади.
Лекин айрим иродаси мустаҳкам бўлмаган
шахсларда бу ҳолат одат тусига кириб
қолиши мумкин. Баъзи кимсалар бу одатни
уйланганидан сўнг ҳам ташлай
олмасликлари натижасида онанизмнинг
хатарли психопатологик тури вужудга
келади. Бундай беморларда ҳар хил руҳий
ўзгаришлар рўй бериб, орқа мияда
жойлашган жинсий марказларнинг иш
фаолияти бузилади. Бунинг натижаси
ўлароқ жинсий ожизликнинг орқа мия тури
пайдо бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Бундан ташқари, онанизмга ўта ружу қўйиш
ички жинсий аъзоларнинг яллиғланишига
ҳам сабаб бўл
...
Читать дальше »
|
Яқинда бир танишим билан
телефон орқали гаплашиб
қолдим. У жуда хафа
эди.Айтишича, қайнонаси
уларга агар қайинсинглиси
ўғил туғса, сизлар оласизлар
деб айтибди.Танишимнинг
эри онасига
индамабди.Хотинига, яъни
танишимга агар унинг
боласини олишни истамасанг
ўзинг ўғил туғ дебди.Ўртоғим
ҳозир нима қилишни билмай
қолган.Гап шундаки, уларнинг
оилада бешта фарзандлари
бор. Бешаласи ҳам
қиз.Биринчи боласи
туғилганда эри роса хурсанд
бўлган чунки икки йил
фарзанд бўлмаганди.Ундан
кейин яна қиз туғилди.Кейин
яна.Бундай бўлишини
кутмаган куёв бола
иккаласида хам роса хафа
бўлган туғруқхонага ҳам
бормаган.Бу ношукурчилиги
худога ёқмади.Иккала боласи
ҳам 1-2 ёшда нобуд бўлди.
Кейинги болаларини туғиш
ўртоғим учун бир катта
синовга айланди. У кунни
қўрқув хазон.ру сайтидан
олинди. билан кутадиган
бўлди. Чунки уйидан жанжал
аримайдиган, эри ичадиган,
уни урадиган, болаларига
яхши гапирмайдиган бўлиб
колди. Қайнонаси эса, ўғлимга
ўғил туғиб берадиганидан
олиб б
...
Читать дальше »
|
"Ювентус" ёзда Радамел Фалкаони ижарага олиш учун "Монако" билан музокара олиб боряпти.
Айни дамда Фалкао "Манчестер Юнайтед" сафида тўп тепяпти.
Хабарларга кўра, "Монако" Чемпионлар лигаси доирасида Туринга келганида "Ювентус" билан музокаралар ўтказган.
|
"Атлетико" ярим ҳимоячиси Антуан Гризманн ўз жамоасининг Чемпионлар лигаси финалига чиқишига шубҳа қилмайди.
""Атлетико"гакелганянгифутболчиларжамоагакўникишучунбарчаишниқилишди. Бош мураббий Диего Симеоне машғулот ва ўйинларда жуда талабчан. "Атлетико" бундай ўйини билан Чемпионлар лигаси финалига чиқа олади" - дейди Гризманн.
|
«Бавария» «Атлетико» ярим ҳимоячиси Антуан Гризманнга қизиқиш билдиряпти.
Эслатиб ўтамиз, Гризманн мавсум бошида мадридликлар сафига қўшилган эди ва унинг амалдаги шартномаси 2020 йилгача белгиланган. Футболчининг тахминий трансфер баҳоси 35 млн. евро.
|
"Манчестер Юнайтед" клуби сардори Уэйн Руни бошқаларга тақлид қилишни истамаслигини, ўзининг йўли борлигини айтиб ўтди.
"Ҳар ким ўзининг йўлидан бориши керак. Албатта, бошқа сардорлардан ўрин олишим ҳам мумкин. Аммо мен ўз йўлимни маҳкам тутмоқчиман.
Масалан, Гиггз жамоанинг тўлақонли сардори эмасди, аммо у амалга оширган ишлар менга ҳалиям катта ёрдам бермоқда. Бундан ташқари, жамоамизда Рой Кин, Гэри Невилл, Дэвид Бекхэм каби етакчилар ҳам бўлишганди.
Англия термасида ҳам Жон Терри ва Стивен Жеррард каби ажойиб сардорлар бўлишганди. Аммо мен уларга ўхшашни истамайман. Ўз йўлимдан бормоқчиман", - дейди Руни.
|
 Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган учрашувлардан бири Самарқанд шаҳрида ўз якунига етди. Унда Тошкентнинг “Локомотив” клуби “Динамо” меҳмони бўлиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
Вадим Абрамов шогирдлари биринчи бўлимни бир оз суст бошлашди. Мезбонлар эса аксинча, ҳужумда фаол ҳаракат қилишди. Бунинг натижасида эса биринчи бўлимнинг 13-дақиқасида “Динамо”да гол киритиш учун қулай имконият юзага келганди. Аммо “Локо” дарвозабони Нестеров рақибини қўполлик ишлатиб тўхтатиб қолди. Ҳакам бу вазият учун Нестеровга фақат сариқ карточка кўрсатиш билан чекланди.
Биринчи бўлимда ҳар икки жамоада қулай вазиятлар юзага келса ҳам, дарвозаларга гол киритилмади.
Иккинчи бўлимда таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширган Вадим Абра
...
Читать дальше »
|
Мадриднинг «Реал» клуби 2014 йилда «Бенфика»дан «Зенит»га трансфер қилинган Эсекиэл Гарай трансфер нархи бўйича судга мурожаат қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда « El Confidencial» нашри хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, мадридликлар дастлаб олган маълумотига кўра, Гарай 15 миллион еврога сотилган. Иккала клуб ўртасидаги шартномага мувофиқ пулнинг ярми «Реал» ҳисобига ўтказиб берилиши лозим.
Кўп ўтмай «Бенфика» Гарайнинг трансфери расман 6 миллионга сотилгани ва унинг ярим пули «Реал» ҳисобига ўтказилгани борасида хабар тарқатганди. Клуб берган маълумотда «Бенфика»нинг футболчини сотишдан кўрган даромади 2,4 миллион евро сифатида кўрсатиб ўтилган.
|
Ниҳоят, Осиё чемпионлар лигасининг 4-турига келиб, клубларимиз нисбатан яхшироқ натижа қайд этишди. “Локомотив”нинг ғалабаси ва “Пахтакор”нинг дурангидан кейин ОФК коэффициентлар жадвалида (ОФККЖ) ўз ҳисобимизга 1 баллни қўшиб қўйдик. Тўртинчи тур ўйинлари коэффициентлар жадвалига қай даражада таъсир қилганига назар ташлаймиз.
ЭНГ ЮҚОРИ БАЛЛ — ЯПОНИЯДА
Чемпионлар лигасининг 4-турида энг кўп очкони Япония клублари қўлга киритишди — 8 очко. Бу орқали японлар коэффициентлар жадвалида ўз ҳисобларига 2 балл қўшишди. Натижада Япония ОФККЖда Австралиядан ўтиб кетди ва Шарқ минтақасида 2-ўринга кўтарилиб олди. Эрон клублари эса саудияликлар билан тўқнашувда 7 баллга эга бўлишди (Саудия Арабистони — 4 очко).
Ўзбекистон клублари 3 ва 4-турларда БАА ва Қатар клублари билан баҳс олиб бориши аниқ бўлганидан кейин рейтингдаги ўрнимизни анча мустаҳкамлаб олишни кутгандик. Аммо бундай бўлиб чиқмади. Жамоаларимиз 2та тур давомида 8та ўйинда бор-йўғи 5 очко (1,25 рейтинг бали) жамғаришди. Иккитадан кл
...
Читать дальше »
|
Каталониянинг «Барселона» клуби еврокубоклар доирасидаги 1000та ва ундан ортиқ гол урган иккинчи жамоага айланди. Бу ҳақда «Мистер Чип» твиттер аккаунти хабар тарқатмоқда.
Европа чемпионлар лигаси 1/4 финал доирасидаги «ПСЖ»га (3:1) учрашувда каталонияликлар томонидан киритилган иккинчи гол жамоанинг Еврокубоклар тарихидаги 1000-голи бўлиб тархидан жой олди.
Олдинроқ, Мадриднинг «Реал» клуби ушбу довонни забт этганди. Ҳозирда мадридликлар ҳисобида еврокубокларда урилган 1016та гол мавжуд.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, «Барселона»нинг юбилей 1000 ва 1001-голларини ҳужумчи Луис Суарес киритди.
|
Каталониянинг «Барселона» клуби ҳимоячиси Жерар Пике Европа чемпионлар Лигасининг ¼ финал «ПСЖ»га қарши учрашувида «Барселона» либосини 300-марта кийиб майдонга чиқди.
Испания терма жамоаси ҳимоячиси ушбу натижага изоҳ бериб, яна шунча ўйин каталонияликлар сафида бўлишни хоҳлашини таъкидлаб ўтди.
«Барселона» учун 300 учрашув. Ёмон эмас, Яна худди шунча ўйнашни истайман. Бугун барча «Барса» мухлисларини, айниқса бизни Парижга қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларни ғалаба билан табриклайман», дея ёзади Пике ўз твиттерида.
|
Каталониянинг «Барселона» клуби яримҳимоячиси Хави «ПСЖ»га қарши учрашувда захирадан майдонга туширилди ва бунинг натижасида янги рекорд ўрнатди.
Твиттерида ёзишича, Хави учун бу учрашув еврокубоклардаги 169-учрашув бўлган ва бу борада рекордчи бўлиб келган «Милан» собиқ ҳимоячиси Паоло Мальдинини ортда қолдирган.
169 — Хави
168 — Мальдини
161 — Зеедорф
160 — Занетти
158 — Гиггз ва Рауль
152 — Касильяс
150 — Каррагер
|
Англия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Глен Ходдл "ПСЖ" - "Барселона" ўйинидаги Давид Луизнинг хатоларини танқид остига олди.
"Агар футболчи 100 фоизга тайёр бўлмаса ҳам, бунчалик ёмон ўйнамаслиги керак. Давид Луиз майдондаги энг ёмон футболчи бўлди. У бирга бир вазиятда Суаресдан тўпни олиб қўйишда оёғини олдинга чўзиб, ўзини ҳаракатланишдан чеклаб қўйди. Натижада тўп унинг оёқлари остидан икки марта ўтиб кетди.
Машғулот ўтамаган 8 ёшли болалар мана шундай ўйнашади. Давид Луизни қанот ҳимоясига қўйиш керак эди. Марказий ҳимоя ниҳоятда масъулиятли чизиқ. Давид бўлса болалар майдончасида юргандек ўйнашни яхши кўради", - дейди Ходдл.
|
Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси раҳбариятининг қизиқишлари доирасига кирган.
Bild нашрининг маълумотига кўра, немис клуби скаутлари узоқ вақт давомида 24 ёшли франциялик футболчининг ўйинларини кузатиб келишмоқда.
Таъкидланишича, “Бавария” шунингдек “Вольфсбург” клуби ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне ҳам кўз тикмоқда.
Айтиш жоизки, Гризманннинг “Атлетико” билан амалдаги шартномаси муддати 2020 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Унинг трансфери эса 35 миллион еврога баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда Гризманн Ла Лиганинг 30та ўйинида, 18та гол ҳамда 3та голли узатмага муаллифлик қилган.
|
Италиянинг “Ювентус” клуби раҳбарияти Франциянинг “Монако” жамоаси билан ҳужумчи Радамель Фалькаонинг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда.
Турин клуби 29 ёшли колумбиялик футболчини ижарага олмоқчи. Ўз навбатида “Монако” эса ҳужумчини 48 миллион евро эвазига батамом сотиб юборишни кўзламоқда, - дея хабар беради Goal.com портали Tuttosport нашрига таянган ҳолда.
Айтиш жоизки, Фалькаонинг ўзи “Манчестер Юнайтед”да қолишни истамоқда.
|
"Барселона" клуби президенти Хосеп Мария Бартомеу "ПСЖ"га қарши жавоб ўйинида эҳтиёт бўлиш кераклигини айтиб ўтди.
"Луис Энрике ва мураббийлар штабини табриклайман. Ўйин ва натижа жуда ажойиб бўлди. Ҳали олдинда жавоб ўйини бор, аммо ҳозирда мухлислар хурсандчиликни бошлаб юборишди.
Нима бўлган тақдирда ҳам, жавоб ўйинида эҳтиёт бўлиш керак. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин", - дейди Бартомеу.
|
"Бавария" клуби дарвозабони Мануэл Нойер "Порту"дан учралган 3:1 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз ўзимиз истагандек ўйин намойиш қила олмадик. Ўзимизга бўлган ишонч етишмади, етарлича вазиятлар ярата олмадик. Бу камчиликларимиздан бири бўлди.
Бундан ташқари ҳам кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Барча бирдек айбдор. Умид қиламанки, келаси босқичга чиқа оламиз", - дейди Нойер.
|
“Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Томас Мюллер Чемпионлар лигаси 1/4 финалидан ўрин олган “Порту”га қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Натижа майдондаги ўйиндан келиб чиқади. Учрашувнинг бошина жуда ҳам ёмон ўтказдик. Аммо умуман олганда, биринчи бўлимда ўртача ўйин намойиш қилдик. “Порту” ҳимояга қаттиқ эътибор қаратди.
Уларнинг учинчи голи биз учун жуда ҳам ортиқча бўлди. Аммо футболда хатолар рўй бериб туради. Ҳужумдаги хатодан кўра, ҳимоядаги хато қимматга тушади. Эндиликда ўз майдонимизда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишимиз керак”, - дейди Мюллер.
|
“Барселона” ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста Европа Чемпионлар лигаси 1/4 финалидан ўрин олган “ПСЖ”га қарши ўйиннинг 53-дақиқасида рақиб футболчиси Хавьер Пасторе билан тўқнашиб, жароҳат олганди.
Натижада футболчи майдонни эрта тарк этганди. Аммо Иньестанинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади. У келгуси ўйинларда майдонга қайтиши кутилмоқда.
|
Бавария” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигаси 1/4 финалидан ўрин олган “Порту”га қарши ўйиндаги мағлубиятдан кейин (1:3) ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Биз жуда хафамиз. Аммо жавоб ўйинига тайёргарлик кўриш учун 6 кун вақтимиз бор. Аввал бир оз дам олиб, нима қилишимиз кераклиги, жавоб ўйинида кимлар майдонга тушиши мумкинлигини ўйлаб кўрамиз.
Бундай натижа бизга кўплаб ноқулайликлар туғдиради”, - дейди Гвардиола.
|
“Барселона” клуби Европа Чемпионлар лигаси 1/4 финалидан ўрин олган “ПСЖ” клубига қарши ўйинда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонгани ҳақида маълумот бериб ўтгандик.
Каталонияликлар Чемпионлар лигасидаги голллари сонини 400тага етказиб олишди. Шу пайтга қадар Европанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасида фақатгина “Реал” клуби 400тадан кўп гол киритган. “Қироллик клуби” ҳисобида 436та гол бор.
|
“Барселона” клуби бош мураббийи Луис Энрике “ПСЖ”га қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Биз тўпни назорат қилиб, яхши ҳимояландик. “Барселона” кўплаб вазиятларни юзага келтирди. Эндиликда жавоб ўйинида эҳтиёт бўлишимиз керак. Ҳар бир чизиқда ишончли ўйнашимиз зарур. Чунки Барселонадаги ўйинда “ПСЖ”нинг кўплаб футболчилари сафга қайтишади.
Луис Суарес жуда зўр ўйнади. У жисмоний ва техник жиҳатдан юқори даражали ўйин намойиш қилди. Умуман олганда, мен барча футболчиларимдан бирдек миннатдорман. Улар ҳақли равишда ғалабага эришишди”, - дейди Энрике.
|
ЕЧЛ 1/4 финал босқичидан ўрин олган “Порту” ҳамда “Бавария” жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда 3:1 ҳисоби қайд этилиб, “аждарҳолар“нинг ғалабаси билан якунланди.
Биринчи бўлимнинг илк дақиқаридаёқ “Порту“ ҳисобда олдинга чиқиб олди. Рикардо Куарежма 11 метрлик нуқтадан Нойерни доғда қолдирди – 1:0.
Орадан етти дақиқа ўтар-ўтмас, яна Курежманинг ўзи орадаги фарқни иккита тўпгача етказди.
28-дақиқага келиб Тиагу Алькантара битта голга жавоб қайтаришга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида Жексон Мартинес Алекс Сандронинг ажойиб пасидан унумли фойдаланиб, тўпни Нойер қўрқлаётган дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 3:1. Учрашув охирига қадар мазкур натижа ўзгармай қолди.
Демак, “Порту” мазкур сенсациион ғалаба эвазига, жавоб учрашуви олдидан катта устунликка эришди!
ЕЧЛ. 1/4 финал. Дастлабки учрашув
Порту (Португалия) – Бавария (Германия) 3:1 (2:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 3, пенальти Куарежма, 2:0 – 10 Куарежма, 2:1 – 28 Алькантара, 3:1 – 65 Мартинес.
Порт
...
Читать дальше »
|
 ЕЧЛ 1/4 финал босқичидан ўрин олган “ПСЖ” ҳамда “Барселона” жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда 1:3 ҳисоби қайд этилиб, каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, ўйиннинг 18-дақиқасида Неймар “Барса“нинг тезкор ҳужумини гол билан якунлаб, ҳисобни очди.
67-дақиқага келиб, Луис Суарес рақиб ҳимоячиларини алдаб ўтиб, тўпни Сиригу қўрқлаётган дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 0:2.
Орадан 12-дақиқа ўтгач, уругвайлик ҳужумчи дубл муаллифига айланди. Бу сафар ҳам Cуарес рақиб дарвозабонига ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Шундай бўлсада, “ПСЖ” 82-дақиқада Матьенинг автоголи эвазига йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутулиб қолди.
Демак, “Барселона” мазкур ғалаба эвазига жавоб учрашуви ўзи учун ў
...
Читать дальше »
| |
| |
 | |  |
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|