Главная » 2015»Апрель»16 » Луис Энрике: Жавоб ўйинида эҳтиёт бўлишимиз керак
06:00
Луис Энрике: Жавоб ўйинида эҳтиёт бўлишимиз керак
“Барселона” клуби бош мураббийи Луис Энрике “ПСЖ”га қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Биз тўпни назорат қилиб, яхши ҳимояландик. “Барселона” кўплаб вазиятларни юзага келтирди. Эндиликда жавоб ўйинида эҳтиёт бўлишимиз керак. Ҳар бир чизиқда ишончли ўйнашимиз зарур. Чунки Барселонадаги ўйинда “ПСЖ”нинг кўплаб футболчилари сафга қайтишади.
Луис Суарес жуда зўр ўйнади. У жисмоний ва техник жиҳатдан юқори даражали ўйин намойиш қилди. Умуман олганда, мен барча футболчиларимдан бирдек миннатдорман. Улар ҳақли равишда ғалабага эришишди”, - дейди Энрике.